Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
48.1K subscribers
49.6K photos
6.2K videos
10 files
13.9K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Ҳиротда Андижон маҳсулотлари намойиши: янги бозорлар сари ишончли қадам

Ҳирот шаҳрида Андижон вилояти ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси юқори савияда ташкил этилди. Ушбу нуфузли тадбир икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги бозор эшикларини очишга хизмат қилаётган муҳим майдонга айланди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари, шунингдек, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда Афғонистоннинг расмий вакиллари иштирок этди. Бу эса тадбирнинг аҳамияти ва халқаро даражадаги эътиборини янада оширди.

Кўргазма доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, уй-рўзғор буюмлари ҳамда замонавий маиший техникалар намойиш этилди. Жами 200 дан зиёд турдаги маҳсулотлар тақдим қилиниб, ташриф буюрувчилар ва тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспорт географиясини кенгайтириш, янги шериклар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишда самарали платформа сифатида намоён бўлмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда

Бир кунда бир миллион сўм даромад келтираётган иссиқхона

Андижонда камбағалликни қисқартириш ва томорқа ерларидан янада унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ишлари самарали натижаларга эришмоқда. Мазкур натижалар Балиқчи туманидаги “Чароғон” маҳалласидаги хонадон мисолида.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти делегациясининг Ҳирот шаҳрига амалий ташрифи доирасида маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирок этди. Очиқ ва мулоқотга йўналтирилган формат тадбиркорларга ўз таклиф ва ташаббусларини бевосита билдириш имконини яратди.

Форум давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган қатор муҳим масалалар, жумладан, виза тартибини енгиллаштириш, ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини такомиллаштириш, дори-дармон айирбошлаш жараёнларини соддалаштириш, қишлоқ хўжалиги ҳамда цемент маҳсулотлари логистикасини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Барча таклиф ва мурожаатлар қайд этилиб, уларни амалий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Томонлар бундай бизнес форумлар ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Форум якунида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор шартномалар имзоланди. Натижада умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларига тенг бўлган келишувларга эришилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марҳамат тумани Шўрқишлоқ маҳалласида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур маҳалла инфратузилма билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги сабабли “оғир маҳалла” тоифасига киритилган бўлиб, бугунги кунда ушбу муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, Марҳамат тумани “Шўрқақир–Шўрқишлоқ” автомобиль йўлининг 7–9-километр оралиғида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда йўл қопламасини янгилаш, текислаш ҳамда транспорт қатнови учун қулай шароит яратиш мақсадида зарур техника ва малакали мутахассислар жалб этилган.

Амалга оширилаётган ишлар якунлангач, Шўрқишлоқ маҳалласи аҳолиси, шунингдек, ушбу йўлдан фойдаланувчи қўшни ҳудудлар фуқаролари учун ҳаракатланиш имкониятлари сезиларли даражада яхшиланади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириш, транспорт қатновини самарали ташкил этиш ҳамда тез тиббий ёрдам ва бошқа хизматларнинг тезкорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X