Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасида юқори даражадаги бизнес мулоқоти бўлиб ўтди. Ушбу учрашув икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида янги имкониятлар эшигини очди.
Бизнес-форум якунида ташкил этилган B2B учрашувлар самарали мулоқот ва аниқ келишувларга бой бўлди. Натижада тадбиркорлар ўртасида умумий қиймати 813 миллион долларга тенг бўлган 32 та муҳим келишув имзоланди.
Бу натижалар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини яққол намоён этмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Қобул шаҳридаги самарали музокараларни муваффақиятли якунлаб, расмий ташрифнинг навбатдаги манзили — Ҳиротга етиб келди.
Ҳиротда делегацияни илиқ кутиб олишди. Ташриф доирасида вилоят раҳбари Ҳирот вилояти ҳокими Нур Аҳмад Исломжар билан очиқ ва самимий руҳда учрашув ўтказди.
Музокаралар жараёнида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган истиқболли йўналишлар кенг қамровда муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ҳамда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларга урғу бердилар.
Ушбу учрашув нафақат ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Ҳиротда Андижон маҳсулотлари намойиши: янги бозорлар сари ишончли қадам
Ҳирот шаҳрида Андижон вилояти ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси юқори савияда ташкил этилди. Ушбу нуфузли тадбир икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги бозор эшикларини очишга хизмат қилаётган муҳим майдонга айланди.
Кўргазманинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари, шунингдек, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда Афғонистоннинг расмий вакиллари иштирок этди. Бу эса тадбирнинг аҳамияти ва халқаро даражадаги эътиборини янада оширди.
Кўргазма доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, уй-рўзғор буюмлари ҳамда замонавий маиший техникалар намойиш этилди. Жами 200 дан зиёд турдаги маҳсулотлар тақдим қилиниб, ташриф буюрувчилар ва тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспорт географиясини кенгайтириш, янги шериклар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишда самарали платформа сифатида намоён бўлмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда
Бир кунда бир миллион сўм даромад келтираётган иссиқхона
Андижонда камбағалликни қисқартириш ва томорқа ерларидан янада унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ишлари самарали натижаларга эришмоқда. Мазкур натижалар Балиқчи туманидаги “Чароғон” маҳалласидаги хонадон мисолида.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти делегациясининг Ҳирот шаҳрига амалий ташрифи доирасида маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирок этди. Очиқ ва мулоқотга йўналтирилган формат тадбиркорларга ўз таклиф ва ташаббусларини бевосита билдириш имконини яратди.
Форум давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган қатор муҳим масалалар, жумладан, виза тартибини енгиллаштириш, ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини такомиллаштириш, дори-дармон айирбошлаш жараёнларини соддалаштириш, қишлоқ хўжалиги ҳамда цемент маҳсулотлари логистикасини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Барча таклиф ва мурожаатлар қайд этилиб, уларни амалий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
Томонлар бундай бизнес форумлар ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.
Форум якунида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор шартномалар имзоланди. Натижада умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларига тенг бўлган келишувларга эришилди.