Қобулда Андижон маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Бугун Қобул шаҳрида Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбир икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кўргазманинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Афғонистон вакиллари иштирок этди.
Мазкур кўргазмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, шунингдек, уй-рўзғор буюмлари ва маиший техника воситалари кенг намойиш этилмоқда. Унда жами бир юз эллик турдан ортиқ Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдим этилган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт бозорларини очиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Афғонистон билан савдо алоқаларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижон вилояти делегациясининг Қобулдаги музокаралари давом этмоқда
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Айни дамда ташриф доирасида вилоят раҳбари Қобул вилояти ҳокими Аминиллоҳ Убайд билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида режа асосида икки томонлама истиқболли йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, учрашувда Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларни Афғонистон бозорига кенг жорий этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва самарали логистика занжирларини шакллантириш масалалари яна бир бор муҳокама марказида бўлди.
Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасидан келган ҳоким ёрдамчилари вилоятимизда бўлиб, Андижон тажрибаси асосида ҳудудларда амалга оширилаётган илғор ва инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида меҳмонлар иқтисодий ривожланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмани яхшилашга қаратилган самарали ташаббусларни кўздан кечирдилар.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ташриф давомида меҳмонлар иқтисодий ривожланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмани яхшилашга қаратилган самарали ташаббусларни кўздан кечирдилар.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация айни кунларда Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектор вакиллари ўртасида бизнес учрашувлари ташкил этилди. Унда Андижон вилояти делегацияси аъзолари, афғонистонлик тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуман давомида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Андижоннинг юқори иқтисодий салоҳияти, қулай инвестиция муҳити ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мазкур учрашув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришиш учун мустаҳкам замин яратди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектор вакиллари ўртасида бизнес учрашувлари ташкил этилди. Унда Андижон вилояти делегацияси аъзолари, афғонистонлик тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуман давомида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Андижоннинг юқори иқтисодий салоҳияти, қулай инвестиция муҳити ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мазкур учрашув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришиш учун мустаҳкам замин яратди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари изчил давом этмоқда. Аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган муҳим лойиҳалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, “Янги обод” маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини барқарорлаштириш, хусусан, замонавий SIP кабеллар тортиш ишлари самарали амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудда аҳоли дам олиши учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий соҳил бўйи маскани барпо этилмоқда.
Амалга оширилаётган бундай эзгу ва бунёдкорлик ишлари аҳоли томонидан катта мамнуният билан қарши олинмоқда. Фуқаролар томонидан шукроналик тадбирлари ўтказилиб, юртимизда кечаётган ислоҳотларга юксак баҳо берилмоқда.

Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасида юқори даражадаги бизнес мулоқоти бўлиб ўтди. Ушбу учрашув икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида янги имкониятлар эшигини очди.
Бизнес-форум якунида ташкил этилган B2B учрашувлар самарали мулоқот ва аниқ келишувларга бой бўлди. Натижада тадбиркорлар ўртасида умумий қиймати 813 миллион долларга тенг бўлган 32 та муҳим келишув имзоланди.
Бу натижалар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини яққол намоён этмоқда.

Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Қобул шаҳридаги самарали музокараларни муваффақиятли якунлаб, расмий ташрифнинг навбатдаги манзили — Ҳиротга етиб келди.
Ҳиротда делегацияни илиқ кутиб олишди. Ташриф доирасида вилоят раҳбари Ҳирот вилояти ҳокими Нур Аҳмад Исломжар билан очиқ ва самимий руҳда учрашув ўтказди.
Музокаралар жараёнида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган истиқболли йўналишлар кенг қамровда муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ҳамда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларга урғу бердилар.
Ушбу учрашув нафақат ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.