Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
49.1K subscribers
49.5K photos
6.2K videos
10 files
13.9K links
Download Telegram
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ҳозирги кунда Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари ўз сафарини Андижон фарзанди, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабри ҳамда Бобур боғини зиёрат қилишдан бошлади.

Маълумот ўрнида: Бобур боғи 1528 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан лойиҳалаштирилган ва барпо этилган. Ушбу тарихий маскан «Гузаргоҳ» деб номланган ҳудудда жойлашган бўлиб, ғарб томондан Чеҳелстун йўли ва Дориламон йўли, шарқдан Шир Дарвоза тоғлари, жанубдан эса Чеҳелстун ҳудуди билан чегарадошдир. Боғнинг умумий майдони 11 гектарни ташкил этади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстонобод МФЙда йўлларни таъмирлаш ишлари бошлангани аҳоли учун қувонарли ва муҳим янгилик бўлди.

Жалақудуқ туманида инфратузилмаси оғир деб баҳоланган ушбу маҳаллада эндиликда ички йўллар босқичма-босқич таъмирланмоқда.

Бу эса нафақат ҳудуд кўринишига чирой бағишлайди, балки аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини яратади.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида  йўлларда юриш анча енгиллашади, транспорт қатнови равонлашади, кундалик турмушдаги қийинчиликлар камаяди, маҳалла обод ва файзли масканга айланади.

Бундай эзгу ишлар, шубҳасиз, аҳоли фаровонлигини ошириш ва юрт тараққиётига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ушбу ташриф ҳудуд иқтисодиёти учун янги имкониятлар эшигини очиши билан аҳамиятлидир.

Ташрифнинг асосий мақсади — Андижон вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, ўзаро савдо айланмасини кенгайтириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Ташриф доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов афғонистонлик тадбиркорлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотда бўлди.

Музокаралар доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари каби қатор истиқболли йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, Андижонда ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларни Афғонистон бозорига кенг жорий этиш, самарали логистика занжирларини шакллантириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ташриф нафақат ташқи бозорларда вилоят маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудуд иқтисодиёти барқарор ўсишига кучли туртки бериши кутилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston va Qozog‘iston Prezidentlarining Buxorodagi uchrashuvi ikki xalq o‘rtasidagi yaqin do‘stlik, azaliy qardoshlik, strategik sheriklik va ittifoqchilik mustahkamlanib borayotganining yorqin ifodasi bo‘ldi.

Встреча Президентов Узбекистана и Казахстана в Бухаре стала ярким воплощением крепкой дружбы, многовековых уз братства, укрепляющихся отношений стратегического партнерства и союзничества между нашими народами.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижон вилояти делегациясининг Афғонистонга амалий ташрифи доирасида муҳим музокаралар ўтказилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун вилоят раҳбари Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири Мавлавий Атоуллоҳ Омари билан музокаралар олиб борди.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат саноати ҳамда қурилиш материаллари каби истиқболли йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш ва янги бозорларни ўзлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Музокараларда, айниқса, Андижон вилоятидан жўжа ва паранда гўшти, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларини Афғонистон бозорига кенг жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, Афғонистондан гўшт маҳсулотларини импорт қилиш ҳамда самарали логистика занжирларини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш, амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш ва иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Қобулда Андижон маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди

Бугун Қобул шаҳрида Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбир икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўргазманинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Афғонистон вакиллари иштирок этди.

Мазкур кўргазмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, шунингдек, уй-рўзғор буюмлари ва маиший техника воситалари кенг намойиш этилмоқда. Унда жами бир юз эллик турдан ортиқ Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдим этилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт бозорларини очиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Афғонистон билан савдо алоқаларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти делегациясининг Қобулдаги музокаралари давом этмоқда

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Айни дамда ташриф доирасида вилоят раҳбари Қобул вилояти ҳокими Аминиллоҳ Убайд билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида режа асосида икки томонлама истиқболли йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, учрашувда Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларни Афғонистон бозорига кенг жорий этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва самарали логистика занжирларини шакллантириш масалалари яна бир бор муҳокама марказида бўлди.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X