Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
35.7K subscribers
50.9K photos
6.4K videos
10 files
14.4K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги промо ролик “Павлония гуллади Андижонда”

Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этади.

Павлонияга бурканган Бобур юртининг бор таровати ва гўзаллигини акс эттирувчи янги видео ва янги қўшиқ яратилди.

Гўзалликдан баҳра олинг.
Промо ролик сценаристи Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов. Постановкачи режиссёрлар Ғайрат Аҳмедов, Шерзодбек Эралиев. Қўшиқ шеъри муаллифи Равшан Ҳамроз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурамонов “Ёшлар куни” доирасида муҳим ва мазмунли учрашув ўтказди. Унда 9-синф битирувчиларининг олти мингдан зиёд ота-оналари ҳамда мактаб директорлари иштирок этиб, ёшлар тақдирига дахлдор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманининг Гуркиров маҳалласи бугун янгиланиш ва тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари аҳоли ҳаётини янада қулай ва фаровон қилишга хизмат қилмоқда.

Айниқса, маҳалла ички йўлларининг босқичма-босқич асфальтланиши нафақат ҳаракат хавфсизлигини таъминламоқда, балки ҳудуднинг кўркига ҳам кўрк қўшмоқда. Замонавий талаблар асосида ўрнатилаётган мустаҳкам бетон таянчлар эса муҳандислик коммуникацияларини янада ишончли ва барқарор қилмоқда.

Бундан ташқари, маҳалладаги мактаб, мактабгача таълим муассасаси ҳамда оилавий шифокорлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари келажак авлод тарбияси ва аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу каби эзгу ишлар ҳудуднинг янада обод ва яшаш учун қулай масканга айланишига мустаҳкам замин яратмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти Кенгаши делегацияси тажриба алмашиш мақсадида айни кунларда Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган фармони асосида амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти Кенгаши раиси Ўктамжон Охунов бошчилигидаги делегацияни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев қабул қилди. Самимий ва ишчан руҳда ўтган учрашувда икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, депутатлар ҳамда котибият ходимлари ўртасида илғор тажрибаларни кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундай мулоқот ва тажриба алмашувлари маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудлардаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Пахтаобод тумани Сой маҳалласи бугун изчил тараққиёт ва янгиланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Маҳаллада ички кўчаларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда замонавий техника ва илғор технологиялар ёрдамида йўлларга сифатли асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бу эса нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштириб, балки аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган қатор ноқулайликларни бартараф этмоқда.

Шу билан бирга, оғир тоифага кирган маҳаллаларда ҳам ишлар жадал суръатларда ташкил этилиб, ҳудудларни тубдан янгилаш ва инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундай кенг кўламли ободонлаштириш ишлари маҳалланинг ташқи кўринишига кўрк бағишлаш билан бирга, уни янада яшаш учун қулай ва замонавий ҳудудга айлантирмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга мустаҳкам замин яратаяпти.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Айни дамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Делегацияни Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси Мухаммад Саидкарим Хошимий, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов ҳамда Савдо ва саноат вазири ўринбосари Мавлавий Шахобиддин Сакиб кутиб олди.

Ташриф доирасида делегация Кобул ва Ҳирот шаҳарларида бўлиши режалаштирилган бўлиб, Ҳирот шаҳрида янги савдо уйини очиш ҳам кўзда тутилган.

Ушбу ташриф Афғонистон бозорини ўрганиш, маҳаллий талабга мос маҳсулотлар ишлаб чиқиш, экспортни кенгайтириш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ҳозирги кунда Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари ўз сафарини Андижон фарзанди, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабри ҳамда Бобур боғини зиёрат қилишдан бошлади.

Маълумот ўрнида: Бобур боғи 1528 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан лойиҳалаштирилган ва барпо этилган. Ушбу тарихий маскан «Гузаргоҳ» деб номланган ҳудудда жойлашган бўлиб, ғарб томондан Чеҳелстун йўли ва Дориламон йўли, шарқдан Шир Дарвоза тоғлари, жанубдан эса Чеҳелстун ҳудуди билан чегарадошдир. Боғнинг умумий майдони 11 гектарни ташкил этади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстонобод МФЙда йўлларни таъмирлаш ишлари бошлангани аҳоли учун қувонарли ва муҳим янгилик бўлди.

Жалақудуқ туманида инфратузилмаси оғир деб баҳоланган ушбу маҳаллада эндиликда ички йўллар босқичма-босқич таъмирланмоқда.

Бу эса нафақат ҳудуд кўринишига чирой бағишлайди, балки аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини яратади.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида  йўлларда юриш анча енгиллашади, транспорт қатнови равонлашади, кундалик турмушдаги қийинчиликлар камаяди, маҳалла обод ва файзли масканга айланади.

Бундай эзгу ишлар, шубҳасиз, аҳоли фаровонлигини ошириш ва юрт тараққиётига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X