Бўстон туманидаги “Сариқжўға” МФЙда бугун кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган. Эски симёғочлар ўрнини замонавий, мустаҳкам бетон таянч устунлари эгаллаб, ҳудуд қиёфаси тобора янгиланиб бормоқда.
Туманда мавжуд 4 та оғир тоифадаги маҳаллани ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағлар бу ҳудудларда амалий натижаларга хизмат қилмоқда.
Айни кунларда барча маҳаллаларда шундай ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Бу эса юртдошларимиз учун янада қулай ва фаровон ҳаёт шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун!
Амир Темур (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) 1336 йил 9 апрелда Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган ва 1405 йил 18 февраль Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.
Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурамоновнинг бу галги “Ёшлар куни” доирасидаги учрашуви 9-синф битирувчилари тақдирига бағишлангани билан алоҳида аҳамият касб этди. Бобур шаҳридан видеоконференция шаклида ўтказилган очиқ мулоқотда мактаб директорлари ва олти мингдан зиёд ота-оналар фаол иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, 9-синф — ёшлар ҳаётидаги энг масъулиятли босқичлардан бири. Бу даврда орзулар ҳали аниқ мақсадга айланмаган, қарор қабул қилишда иккиланишлар кўп бўлади. Шу боис, ёшлар танловда адашмаслиги учун уч муҳим таянч — давлат, мактаб ва ота-она бирдек масъул экани алоҳида урғуланди.
Таълим тизимидаги бу янгиликлар нафақат ёшларни касбли қилиш, балки иқтисодиётга малакали кадрлар тайёрлаш, ҳудудларнинг барқарор тараққиёти ва инвестицион жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ота-оналарни фарзандлари келажаги борасидаги хавотирлардан халос этмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Йиғилишда таъкидланганидек, 9-синф — ёшлар ҳаётидаги энг масъулиятли босқичлардан бири. Бу даврда орзулар ҳали аниқ мақсадга айланмаган, қарор қабул қилишда иккиланишлар кўп бўлади. Шу боис, ёшлар танловда адашмаслиги учун уч муҳим таянч — давлат, мактаб ва ота-она бирдек масъул экани алоҳида урғуланди.
Бугунги кунда давлат томонидан ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган. Энди эса устозлар ва ота-оналарнинг вазифаси — фарзандлар қалбига йўл топиб, уларнинг қизиқишлари ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда тўғри йўналиш беришдир.
Жорий йилда 57 мингдан зиёд ўқувчи 9-синфни тамомлайди. Албатта, уларнинг кўпчилиги олий таълимни орзу қилади. Бироқ статистика шуни кўрсатмоқдаки, ҳар йили барча битирувчилар ҳам талабалик бахтига муяссар бўла олмайди.
Вилоят раҳбари бу масалага тўхталар экан, ота-оналар фарзандларига фақат олий таълимни мажбурий мақсад сифатида қўймасдан, уларнинг шахсий орзу ва интилишларини ҳам инобатга олишлари зарурлигини таъкидлади. Зеро, тўғри танланган касб — мустаҳкам келажак пойдеворидир.
Сўровномалар натижасига кўра, 9-синф битирувчиларининг 34 фоизи, яъни қарийб 20 минг нафари техникумларда таҳсил олиб, бир вақтнинг ўзида ҳунар эгаллашни истамоқда. Бу эса замонавий касбларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, техникум битирувчилари учун олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз иккинчи курсдан қабул қилиниши каби имтиёзлар ҳам яратилган.
Замон билан ҳамнафас равишда янги касб ва ҳунарларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳам — ёшларнинг қизиқишларини ўрганиб, техникумларда айнан шу йўналишларни ривожлантиришдан иборат экани қайд этилди.
Бугунги техникумлар аввалгидек фақат назарий билим берувчи муассаса эмас. Улар замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган бўлиб, ўқувчилар ўқиш билан бирга ишлаб, ойлик маош олиш имкониятига ҳам эга. Бу эса ота-оналар қарашини тубдан ўзгартирмоқда.
Таълим тизимидаги бу янгиликлар нафақат ёшларни касбли қилиш, балки иқтисодиётга малакали кадрлар тайёрлаш, ҳудудларнинг барқарор тараққиёти ва инвестицион жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ота-оналарни фарзандлари келажаги борасидаги хавотирлардан халос этмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинарлари ўтказилди
Бўлиб ўтган семинарда ҳоким ёрдамчилари учун яратилган имкониятлар ва уларнинг олдида турган устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берилди. Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар давомида ҳоким ёрдамчилари аҳоли даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби, бўш турган бино-иншоотларни тадбиркорлик учун ауционга чиқариш ҳамда деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли маълумотларга эга бўлишди.

Янги промо ролик “Павлония гуллади Андижонда”
Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этади.
Павлонияга бурканган Бобур юртининг бор таровати ва гўзаллигини акс эттирувчи янги видео ва янги қўшиқ яратилди.
Гўзалликдан баҳра олинг.
Промо ролик сценаристи Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов. Постановкачи режиссёрлар Ғайрат Аҳмедов, Шерзодбек Эралиев. Қўшиқ шеъри муаллифи Равшан Ҳамроз.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этади.
Павлонияга бурканган Бобур юртининг бор таровати ва гўзаллигини акс эттирувчи янги видео ва янги қўшиқ яратилди.
Гўзалликдан баҳра олинг.
Промо ролик сценаристи Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов. Постановкачи режиссёрлар Ғайрат Аҳмедов, Шерзодбек Эралиев. Қўшиқ шеъри муаллифи Равшан Ҳамроз.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурамонов “Ёшлар куни” доирасида муҳим ва мазмунли учрашув ўтказди. Унда 9-синф битирувчиларининг олти мингдан зиёд ота-оналари ҳамда мактаб директорлари иштирок этиб, ёшлар тақдирига дахлдор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманининг Гуркиров маҳалласи бугун янгиланиш ва тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари аҳоли ҳаётини янада қулай ва фаровон қилишга хизмат қилмоқда.
Айниқса, маҳалла ички йўлларининг босқичма-босқич асфальтланиши нафақат ҳаракат хавфсизлигини таъминламоқда, балки ҳудуднинг кўркига ҳам кўрк қўшмоқда. Замонавий талаблар асосида ўрнатилаётган мустаҳкам бетон таянчлар эса муҳандислик коммуникацияларини янада ишончли ва барқарор қилмоқда.
Бундан ташқари, маҳалладаги мактаб, мактабгача таълим муассасаси ҳамда оилавий шифокорлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари келажак авлод тарбияси ва аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу каби эзгу ишлар ҳудуднинг янада обод ва яшаш учун қулай масканга айланишига мустаҳкам замин яратмоқда.

Андижон вилояти Кенгаши делегацияси тажриба алмашиш мақсадида айни кунларда Жиззах вилоятида бўлиб турибди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган фармони асосида амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти Кенгаши раиси Ўктамжон Охунов бошчилигидаги делегацияни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев қабул қилди. Самимий ва ишчан руҳда ўтган учрашувда икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, депутатлар ҳамда котибият ходимлари ўртасида илғор тажрибаларни кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Бундай мулоқот ва тажриба алмашувлари маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудлардаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Пахтаобод тумани Сой маҳалласи бугун изчил тараққиёт ва янгиланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Маҳаллада ички кўчаларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
Айни пайтда замонавий техника ва илғор технологиялар ёрдамида йўлларга сифатли асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бу эса нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштириб, балки аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган қатор ноқулайликларни бартараф этмоқда.
Шу билан бирга, оғир тоифага кирган маҳаллаларда ҳам ишлар жадал суръатларда ташкил этилиб, ҳудудларни тубдан янгилаш ва инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундай кенг кўламли ободонлаштириш ишлари маҳалланинг ташқи кўринишига кўрк бағишлаш билан бирга, уни янада яшаш учун қулай ва замонавий ҳудудга айлантирмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга мустаҳкам замин яратаяпти.