Навбатдаги манзил Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги миллий истироҳат боғи бўлди.
Боғи Бобур нафақат ҳордиқ маскани, балки буюк саркарданинг бой маънавий оламини дунёга танитувчи марказ ҳисобланади. Музейда Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид нодир қўлёзмалар, «Бобурнома»нинг турли тиллардаги нашрлари ҳамда бобурийлар сулоласи томонидан яратилган санъат асарлари жамланган.
Боғнинг марказий қисмида Бобурнинг рамзий қабри жойлашган бўлиб, унга Агра (Ҳиндистон) ва Кобулдан (Афғонистон) тупроқ келтириб қўйилган. Бу меҳмонлар учун катта тарихий аҳамиятга эга.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Айни дамда Ипак йўли эркин иқтисодий зонасида Андижон вилоятининг инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган нуфузли тақдимот бўлиб ўтмоқда.
Унда Андижонда меҳмон бўлиб турган Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ҳудуднинг юқори иқтисодий имкониятлари, қулай инвестиция муҳити ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мазкур тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва самарали келишувларга эришиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.