Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокимлигида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ва ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар эрта никоҳларнинг олдини олиш, никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан турмуш қуриш ҳолатларига барҳам бериш, ажрим ёқасидаги оилаларга кўмаклашиш, уларни яраштириш, шунингдек, тўй ва бошқа оилавий маросимларни камхарж ва ихчам тарзда ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Қабул қилинган қарорларга мувофиқ, Андижонда ҳафтанинг ҳар жума куни “Оила куни” этиб белгиланди. Ушбу кунда мутасаддилар ҳудудлардаги ФҲДЁ бўлимларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Йиғилиш якунида вилоят раҳбари томонидан барча мутасаддиларга белгиланган вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#live
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелга қадар Андижон вилоятида “PAVLONIYA FEST – 2026” — беқиёс павлония гуллари фестивали бўлиб ўтмоқда!

Айни дамда фестивалнинг тўртинчи кун тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Андижон туманидаги Камолот кўчаси, Қўқон университети Андижон филиалида концерт дастурлари ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Фестиваль кўтаринки руҳда ўтмоқда. Айни дамда байрам шодиёналарига ташриф буюраётган меҳмонлар сони ортмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
“PAVLONIYA FEST – 2026” — беқиёс павлония гуллари фестивалининг бешинчи кун тадбирлари бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Айни дамда Андижон шаҳрида “PAVLONIYA FEST – 2026” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Фестиваль кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Куй-қўшиқлар аҳолига янада хуш кайфият бағишламоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон шаҳри ҳудудида технологик йўқотишларнинг олдини олиш, трансформатор пунктлари ҳамда электр ҳисоблагичларини тўлиқ кўрикдан ўтказиш, ноқонуний уланишларни аниқлаш ва истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш мақсадида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.

Ушбу жараёнга 150 нафар ходимдан иборат 15 та ишчи гуруҳ, шунингдек 70 нафар мутахассисдан ташкил топган 14 та таъмирлаш бригадаси жалб этилган. Ҳудудларда манзилли назорат ҳамда таъмирлаш ишлари самарали тарзда амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X