Андижон вилоятида «Стартаплар мактаби» лойиҳасига старт берилмоқда.
Бу дастур ўз стартапини бошлашни истаганлар учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчиларга ғоясини ривожлантириш ва уни реал бизнесга айлантиришда ёрдам беради.
Дастур давомида сиз:
- стартапни нолдан қандай бошлашни ўрганасиз,
- ўз ғоянгизни ривожлантирасиз,
- тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар оласиз
Дастур якунида сиз ўз стартапингизнинг MVP (яъни, биринчи ишлайдиган содда маҳсулот) вариантини тайёр ҳолга келтирасиз.
Энг яхши иштирокчилар кейинги босқич - акселерация дастурига ўтиш имкониятига эга бўлади.
Дастурда иштирок этиш бепул.
Иштирокчилар вилоят бўйича саралаб олинади ва 1 ой давомида “Digital City” технопаркида бепул ўқитилади.
Аризалар 8-апрелга қадар қабул қилинади. Саралаш натижалари бўйича сиз билан боғланилади.
Ариза топшириш
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “VoiceUp” ёшлар оромгоҳига старт берилди
“VoiceUp” Бу — Ёшлар томонидан ишлаб чиқилган реал ижтимоий ечимлар, болалар ҳуқуқларини ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар, инклюзив жамиятни биргаликда қуриш йўли ҳамда давлат, жамият ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот майдонини яратишни ўз ичига олади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
“VoiceUp” Бу — Ёшлар томонидан ишлаб чиқилган реал ижтимоий ечимлар, болалар ҳуқуқларини ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар, инклюзив жамиятни биргаликда қуриш йўли ҳамда давлат, жамият ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот майдонини яратишни ўз ичига олади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Prezident Shavkat Mirziyoyev oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan takliflar taqdimoti bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений, направленных на дальнейшее совершенствование системы высшего образования, науки и инноваций.
#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #fan
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений, направленных на дальнейшее совершенствование системы высшего образования, науки и инноваций.
#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #fan
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Prezident Shavkat Mirziyoyev toʻlovga qobiliyatsizlik institutini takomillashtirish va moliyaviy ahvoli ogʻir tadbirkorlik subyektlarini sogʻlomlashtirish boʻyicha yangi yondashuvlar yuzasidan taqdimot bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о совершенствовании института неплатежеспособности и новых подходах к оздоровлению субъектов предпринимательства, находящихся в сложном финансовом положении.
#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #qullabquvvatlash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о совершенствовании института неплатежеспособности и новых подходах к оздоровлению субъектов предпринимательства, находящихся в сложном финансовом положении.
#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #qullabquvvatlash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аждодлар мероси — ёшлар нигоҳида
Андижонлик бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилдилар. Ушбу ташриф давомида ёшлар бой тарихий меросимиз, аждодларимизнинг илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан яқиндан танишиб, ўз билим ва дунёқарашларини янада бойитдилар.
Мазкур саёҳат ёшлар қалбида миллий қадриятларимизга ҳурмат, тарихимизга қизиқиш ва келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

#live
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Айни дамда Андижон шаҳрида оқшом сайллари.

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги 18 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ҳудудлардан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Унда вилоятда фаолият олиб бораётган бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Сессияда ҳудудлардан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Унда вилоятда фаолият олиб бораётган бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда «Соғлом оила учун бирлашайлик» марафони ўтказилди
Бугун Андижон вилоятининг Бобур шаҳрида хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ҳамда оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом оила учун бирлашайлик» шиори остида оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, олий таълим муассасаларининг талаба қизлари, давлат фуқаролик хизматида ишлаётган аёллар, уй бекалари ҳамда уюшмаган хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.
Марафоннинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди. Келгусида ҳам соғлом ва фаол ҳаёт тарзини давом эттиришларини тилади.
Тадбир якунида мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бугун вилоят ҳокимлигида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ва ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар эрта никоҳларнинг олдини олиш, никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан турмуш қуриш ҳолатларига барҳам бериш, ажрим ёқасидаги оилаларга кўмаклашиш, уларни яраштириш, шунингдек, тўй ва бошқа оилавий маросимларни камхарж ва ихчам тарзда ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ, Андижонда ҳафтанинг ҳар жума куни “Оила куни” этиб белгиланди. Ушбу кунда мутасаддилар ҳудудлардаги ФҲДЁ бўлимларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади.
Йиғилиш якунида вилоят раҳбари томонидан барча мутасаддиларга белгиланган вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.