Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнорда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда
Улуғнор тумани Янги Ўзбекистон қиёфасини акс эттираётган Оқ Том маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
Шунингдек, тумандаги “оғир” маҳалла сифатида эътироф этилган Ёшлик маҳалласида инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, электр таъминотининг ишончлилигини ошириш мақсадида эски ёғоч устунлар ўрнига замонавий бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда.
Бундан ташқари, Улуғбек маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда маҳалла ички йўлларини таъмирлаш ва яхшилаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Якунига етган 2025 йилда андижонлик ёш спортчиларнинг 67 нафари халқаро миқёсдаги мусобақаларда турли даражадаги медалларни қўлга киритишди. Мазкур натижалари билан улар Ўзбекистоннинг жаҳон ареналаридаги кўрсаткичларига муносиб ҳисса қўшдилар.
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ёшлар куни” доирасидаги учрашувни айнан Ўзбекистон байроғини юқори кўтарган спорчиларни тақдирлаш билан бошлади.
Андижон шаҳридаги муҳташам Универсал спорт мажмуасига йиғилган бу ёшларнинг аксарияти ҳали 20 ёшга ҳам тўлгани йўқ. Лекин, аллақачон ўз йўналишлари бўйича дунёнинг энг маҳоратли атлетларига айланиб бўлишди. Улар шарафига дунё ареналарида Ўзбекистон байроғи бир неча бор кўтарилиб, бир неча бор мадҳиямиз янгради.
Вилоят ҳокими халқаро майдонда юксак иродасини намойиш этган андижонлик спортчиларни бирма-бир табриклади. Давлат раҳбари томонидан спортга, спортчиларга кўрсатаётган эътибори ва вилоят ҳокимининг ҳар бир атлетни тақдирлаш жараёнидаги тилаги, уларни янада шижоатлантириб юборди.
Спортда катта мавсум, яъни йирик турнирлар энди старт оляпти. Бу тақдирлов андижонлик спортчиларга қўшимча қанот бағишлаб, бетакрор натижалар қайд этишига рағбат уйғотади. Жаҳон, қитъа, МДҲ чемпионлигига, медалларига эришган бу ёшлар энди Олимпия чемпиони деган унвонга сазовор бўлиш ҳаракатидалар.

#live
#AndijonPaulownia2026 #PavloniaFest
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелга қадар Андижон вилоятида “PAVLONIYA FEST – 2026” — беқиёс павлония гуллари фестивали бўлиб ўтмоқда!
Айни дамда фестивалнинг учинчи кун тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Андижон шаҳридаги Амир Темур кўчаси, “Муҳаммад Юсуф” боғида концерт дастурлари ташкил этилди.

Бугунги кунда фуқароларнинг ариза ва шикоятлари белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг амалий ифодаси ҳисобланади.
Андижон шаҳрида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этган учрашувлар аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.
Ушбу мулоқотлар мурожаатларни бевосита жойида кўриб чиқиш, масалаларни тезкор ҳал қилиш ва аниқ натижаларга эришишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Энг муҳими, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани устувор мезон сифатида эътиборга олинди.
Бундай очиқ ва самимий учрашувлар аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини кенгайтириб, уларнинг ҳаётий муаммоларини қисқа муддатда бартараф этишга хизмат қилмоқда. Натижада одамларнинг оғири енгиллашиб, эртанги кунга бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда.