Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.6K subscribers
51.4K photos
6.44K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Хитойнинг Тианжин шаҳрида спортнинг Ушу Санда йўналиши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида қўрғонтепалик ёш спортчилар юксак натижаларни қўлга киритди.

Норматов Беҳрузбек Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси. 42 кг вазн тоифасида рақибларни мағлуб этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Абдуллоҳ Раҳмонов 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси. Абдуллоҳ ҳам ўз вазн тоифасида маҳорат кўрсатиб, Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ушбу нуфузли мусобақада зафар қучиб, юртимиз байроғини баланд кўтарган ёшлар мамлакатимизга қайтиб келиб, тантанали равишда кутиб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янги босқичга кўтарилмоқда — энди ҳар бир мурожаат эътибор марказида.

Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий этилган тизим мурожаатларни жойида ўрганиш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ва аниқ натижага эришишга қаратилгани билан аҳамиятли. Энг муҳими, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани устувор мезон сифатида қаралмоқда.

Маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар эса фақат муаммоларни бартараф этиш билан чекланмай, балки аҳоли учун муносиб ҳаёт шароити яратиш, ҳудудларни обод ва кўркам қилишга хизмат қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёш иқтидорлар маскани

Мамлакатимизда спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳам барча имкониятлар яратилган. Шу боис, кейинги йилларда мактаб кўплаб маҳоратли спортчиларни тайёрлаётган масканлардан бирига айланди.

Айни кунда гимнастика мактабида 57 та гуруҳда 624 нафар иқтидорли йигит-қиз спорт гимнастикаси, трамплин, акробатика ҳамда спортнинг нафис ва жозибадор тури – бадиий гимнастика билан шуғулланмоқда. 

Бугунги кунда мактабда 26 нафар тажрибали мураббий самарали фаолият олиб боради. Уларнинг аксарияти республика ва халқаро тоифадаги мураббийлик лицензиясига эга. Мураббийларнинг билим ва малакаларини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнорда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда

Улуғнор тумани Янги Ўзбекистон қиёфасини акс эттираётган Оқ Том маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.

Шунингдек, тумандаги “оғир” маҳалла сифатида эътироф этилган Ёшлик маҳалласида инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, электр таъминотининг ишончлилигини ошириш мақсадида эски ёғоч устунлар ўрнига замонавий бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, Улуғбек маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда маҳалла ички йўлларини таъмирлаш ва яхшилаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Якунига етган 2025 йилда андижонлик ёш спортчиларнинг 67 нафари халқаро миқёсдаги мусобақаларда турли даражадаги медалларни қўлга киритишди. Мазкур натижалари билан улар Ўзбекистоннинг жаҳон ареналаридаги кўрсаткичларига муносиб ҳисса қўшдилар.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ёшлар куни” доирасидаги учрашувни айнан Ўзбекистон байроғини юқори кўтарган спорчиларни тақдирлаш билан бошлади.

Андижон шаҳридаги муҳташам Универсал спорт мажмуасига йиғилган бу ёшларнинг аксарияти ҳали 20 ёшга ҳам тўлгани йўқ. Лекин, аллақачон ўз йўналишлари бўйича дунёнинг энг маҳоратли атлетларига айланиб бўлишди. Улар шарафига дунё ареналарида Ўзбекистон байроғи бир неча бор кўтарилиб, бир неча бор мадҳиямиз янгради.

Вилоят ҳокими халқаро майдонда юксак иродасини намойиш этган андижонлик спортчиларни бирма-бир табриклади. Давлат раҳбари томонидан спортга, спортчиларга кўрсатаётган эътибори ва вилоят ҳокимининг ҳар бир атлетни тақдирлаш жараёнидаги тилаги, уларни янада шижоатлантириб юборди.

Спортда катта мавсум, яъни йирик турнирлар энди старт оляпти. Бу тақдирлов андижонлик спортчиларга қўшимча қанот бағишлаб, бетакрор натижалар қайд этишига рағбат уйғотади. Жаҳон, қитъа, МДҲ чемпионлигига, медалларига эришган бу ёшлар энди Олимпия чемпиони деган унвонга сазовор бўлиш ҳаракатидалар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X