Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида Бобур шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда юртимизда асрлар давомида эъзозланиб келинаётган Наврўз байрамини халқимизга хос миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар руҳида кенг нишонлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари байрам арафасида шаҳар ва туманларда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳудудларни янада кўркам ва файзли қиёфага келтириш, аҳоли учун халқ сайллари, миллий таомлар фестивали, концерт дастурлари ҳамда спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, Наврўз кунлари ҳар бир маҳалла ва масканда байрамона муҳит яратиш, халқимизга хос меҳр-оқибат ва бағрикенглик анъаналарини намоён этиш алоҳида таъкидланди.
Айниқса, ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, миллий ўйинлар ва халқ сайилларини кенг ташкил этиш орқали байрамнинг мазмун-моҳиятини янада бойитиш зарурлиги қайд этилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Бугун Бобур шаҳрида одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усмонов, шунингдек соҳада масъул бўлган ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида вилоятда одам савдосининг олдини олиш, бу жиноят турига қарши курашишни янада кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мутасадди ташкилотлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Тадбир якунида масъул идораларга одам савдосига қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, профилактик тадбирларни кенгайтириш ва аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ҳурматли юртдошлар!
13–14 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ташкил этилаётган ушбу ободонлаштириш тадбирларида барчамиз фаол иштирок этайлик.
Келинг, юртмизни янада обод, тоза ва кўркам қилишга биргаликда ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кенг кўламли кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида вилоятдаги қурилиш соҳаси ходимлари томонидан кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда соҳа вакиллари фаол иштирок этди.
Тадбир давомида атроф-муҳитни янада ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш ва яшил ҳудудлар кўламини кенгайтириш мақсадида турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилди.

Андижонда спортнинг сузиш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти бўлими, Ўзбекистон сузиш федерацияси ҳамда Андижон вилояти спорт бошқармаси масъуллари иштирок этди.
Андижон шаҳридаги “Дельфин” сузиш ҳавзасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида У-11 ва У-13 ёш тоифасидаги ёш спортчилар Республика биринчилиги учун ўзаро беллашмоқда.
Дастлабки кун якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.
Мусобақалар 14-мартга қадар давом этади.