Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
42.6K subscribers
49.4K photos
6.18K videos
10 files
13.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик ва нафосат фасли баҳорнинг илк куни муборак бўлсин!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Баҳор — табиатнинг нафис табассуми, юракларни уйғотувчи илиқ нафасдир. Янгиланиш ва яшариш фасли бўлган бу гўзал паллада тозалик ва озодалик каби халқимизга хос фазилатлар янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Бугун Бобур шаҳрида Наврўз арафасида кўтаринки руҳда ҳашар ташкил этилди. Байрамни муносиб кутиб олиш, атроф-муҳитни обод ва саришта сақлаш мақсадида амалга оширилаётган бу хайрли ташаббус шаҳарга ўзгача файз бағишламоқда.

Шунингдек, яшил макон тадбири доирасида ҳудудларга турфа рангли гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ерга қадалган ҳар бир ниҳол — келажакка бўлган ишонч, табиатга бўлган меҳр ва эътибор ифодасидир.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль йўлларида сифат ва хавфсизлик энг устувор масала

Жалақудуқ ва Қўрғонтепа тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги Д138 “Хўжаобод- Жалақудуқ-Қўрғонтепа- Хонобод” автомобиль йўлида йўлсозлар томонидан асфальт-бетон қопламасида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишлари вилоятимиз ҳудудидаги барча умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида давом эттирилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning fevral oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ғоялар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ташкил этилган Волонтёрлар кенгаши аъзолари ҳамда фаол волонтёрлар билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида волонтёрлик ҳаракатини янада кенгайтириш, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия ва маънавий-маърифий лойиҳаларни тизимли йўлга қўйиш бўйича таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Бобур шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоятда барча соҳаларда қилинган ва бажарилиши керак бўлган ишлар бирма-бир муҳокама этилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари бугундан бошлаб “Томорқага экин экиш” ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак, дея алоҳида таъкидлади.

Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда.

Зеро, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X