Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.6K subscribers
51.4K photos
6.44K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

Ёшлар кучи — келажак пойдевори: Андижон давлат университетида "Ёшлар куни" юқори савияда ўтказилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бобур шаҳрида плоггинг акцияси ўтказилди

Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди.

Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди.

Бундай акциялар орқали ёшлар орасида тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Саноат


Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республикамизда 1,1 квадриллион, хусусан Андижон вилоятида 107,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

📊
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 % га ошган.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси хорижий инвесторлар билан лойиҳалар бўйича ишлаш учун малакали кадрларни ишга таклиф этади.

• Бўлим бошлиғи
• Бош мутахассис

Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

• Инглиз, Хитой ва Турк тилларини билиш (устунлик беради);
• Соҳага оид иш тажрибаси;
• Масъулият, ташаббускорлик ва музокара олиб бориш кўникмаси.

Мазкур лавозимлар хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этишни назарда тутади.

Мурожаат учун: +998 50 004 20 62

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

Андижон вилояти ИИБ томонидан « Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ёшлар билан мулоқот, манзилли кўмак ва спорт мусобақалари ташкил этилди
.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик ва нафосат фасли баҳорнинг илк куни муборак бўлсин!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Баҳор — табиатнинг нафис табассуми, юракларни уйғотувчи илиқ нафасдир. Янгиланиш ва яшариш фасли бўлган бу гўзал паллада тозалик ва озодалик каби халқимизга хос фазилатлар янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Бугун Бобур шаҳрида Наврўз арафасида кўтаринки руҳда ҳашар ташкил этилди. Байрамни муносиб кутиб олиш, атроф-муҳитни обод ва саришта сақлаш мақсадида амалга оширилаётган бу хайрли ташаббус шаҳарга ўзгача файз бағишламоқда.

Шунингдек, яшил макон тадбири доирасида ҳудудларга турфа рангли гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ерга қадалган ҳар бир ниҳол — келажакка бўлган ишонч, табиатга бўлган меҳр ва эътибор ифодасидир.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X