This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар куни муносабати билан Андижонда эзгулик ва фаоллик руҳига йўғрилган муҳим тадбир — “Раҳбар ва волонтёрлар учрашуви” бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг волонтёрлик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари ижроси доирасида ташкил этилган мазкур учрашув ёшларни бир мақсад атрофида жипслаштирди.
Тадбир давомида волонтёрлар билан очиқ, самимий ва ишончли мулоқот ўтказилиб, уларнинг жамият ҳаётига дахлдор ғоя ва таклифлари тингланди. Ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, волонтёрлик фаолиятини янада кенгайтириш бўйича аниқ режалар белгиланди.
Учрашув якунида Андижон вилояти волонтёрлар жамоаси расман шакллантирилиб, йўналишлар бўйича координаторлар тайинланди. Бу эса вилоятда волонтёрлик ҳаракатини тизимли, самарали ва барқарор тарзда йўлга қўйиш учун мустаҳкам асос бўлди.
Эндиликда Андижон ёшлари эзгу ишлар, ижтимоий ташаббуслар ва жамият манфаати йўлида янада фаол ва бирлашган ҳолда ҳаракат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижонда энг фаол китобхон давлат хизматчилари тақдирланди
Давлатимиз раҳбарининг китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида мутолаа қилиш қизиқишини оширишга қаратилган қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини энг кўп ўқиган давлат хизматчиси” танлови ўтказилди.
Танлов икки босқичда ташкил этилди. Дастлаб иштирокчиларнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, хусусан, унинг адабий ва илмий мероси юзасидан билимлари тест синовлари орқали баҳоланди. Юқори натижа қайд этган номзодлар иккинчи босқич — савол-жавоб тартибида ўзаро беллашди.
Батафсил

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар куни муносабати билан Андижоннинг барча ҳудудларида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбари ҳудудларга ташриф буюриб, ёшлар билан бевосита учрашдилар.
Мазкур мулоқотлар ёшларни ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда эртанги кунга бўлган умид ва ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Учрашувлар давомида ёшлар билан очиқ, самимий ва ишончли мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф, ғоя ва мурожаатлари диққат билан тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала эътибордан четда қолдирилмасдан, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур мулоқотлар ёшларни ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда эртанги кунга бўлган умид ва ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Қайси ҳудудда деҳқон хўжаликлари сони кўп?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 395 559 тани, энг юқори кўрсаткич билан Андижонда 64 909 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари сони қуйидагича:
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 395 559 тани, энг юқори кўрсаткич билан Андижонда 64 909 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари сони қуйидагича:
Андижон вилоятида – 64 909 та;
Самарқанд вилоятида – 47 930 та;
Хоразм вилоятида – 47 370 та;
Фарғона вилоятида – 42 205 та;
Қашқадарё вилоятида – 33 301 та;
Сурхондарё вилоятида – 27 465 та;
Наманган вилоятида – 27 379 та;
Бухoрo вилоятида – 24 383 та;
Тoшкент вилоятида – 22 508 та;
Жиззах вилоятида – 19 583 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 13 915 та;
Сирдарё вилоятида – 12 775 та;
Навоий вилоятида – 11 805 та;
Тошкент шаҳрида – 31 та.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон футболи мухлислари учун янги мавсум ҳақиқий байрам билан бошланди.
Андижон жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши баҳсида бор маҳорати ва шижоатини намоён этди.
Учрашув давомида андижонликлар тўлиқ устунликни қўлга киритиб, рақиб дарвозасини кетма-кет тўрт бор ишғол қилди. Рақиб эса жавоб голига ҳам муваффақ бўла олмади.
Якунда таблода ёрқин ва ишончли натижа — 4:0.
«Андижон» жамоаси янги мавсумга катта ишонч, юқори кайфият ва ғалабага тўла руҳ билан қадам қўйди.

Юртимизнинг энг нуфузли футбол мусобақаси — Ўзбекистон Суперлигасида янги мавсум илк тур учрашувлари билан бошланди. Дастлабки кунги баҳслардан сўнг мусобақа жадвали шакллана бошлади.
Қувонарлиси, севимли жамоамиз — Андижон ФК янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаб, мухлисларга кўтаринки кайфият улашди.
Янги мавсумда жамоамизга омад ва зафарли ўйинлар тилаймиз!
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Қувонарлиси, севимли жамоамиз — Андижон ФК янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаб, мухлисларга кўтаринки кайфият улашди.
Янги мавсумда жамоамизга омад ва зафарли ўйинлар тилаймиз!
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day
Ёшлар кучи — келажак пойдевори: Андижон давлат университетида "Ёшлар куни" юқори савияда ўтказилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёшлар кучи — келажак пойдевори: Андижон давлат университетида "Ёшлар куни" юқори савияда ўтказилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бобур шаҳрида плоггинг акцияси ўтказилди
Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди.
Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди.
Бундай акциялар орқали ёшлар орасида тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда.