Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон давлат техника институтида вилоят ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Жўраев бошчилигида қурилиш соҳасида таълим олаётган талабалар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Учрашувда соҳага алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Мулоқот давомида ёш мутахассислар томонидан 52 та оғир маҳаллага замонавий ва янгича қиёфа беришга қаратилган лойиҳалар тақдим этилди. Тақдимотлар атрофлича кўриб чиқилиб, энг илғор ва долзарб ғоялар муаллифлари муносиб рағбатлантирилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбир давомида талабалар ва раҳбарлар ўртасида очиқ савол-жавоблар, фикр алмашинувлари бўлиб ўтди. Бу мулоқот ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги фаолиятига руҳий ва амалий туртки беришга хизмат қилди.

Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ўсиши ва малакали қурувчи бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга. Қурилиш — бу фақат бинолар эмас, балки келажакни барпо этиш демакдир. Бугунги тадбир ёш қурувчиларнинг келажак сари ташлаган ишончли қадами бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов балиқчилик ёш тадбиркорлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#Andijon_yoshlar_day

Президентимизнинг ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим тадбирлар белгилаб берилган эди. Мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятида кенг қамровли чора-тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, вилоят спорт бошқармаси томонидан Избоскан туманининг Тўрткўл МФЙ ҳудудида, тумандаги 10-сон умумтаълим мактабида ҳамда Андижон олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида битирувчи ўқувчилар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида «Ёшлар куни»га бағишлаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар муносиб тақдирланиб, ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#Andijon_yoshlar_day

Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мамлакатимизда Ёшлар куни сифатида белгиланган. Бу кун ёшларга ўз ташаббусларини намойиш этиш, фикр ва ғояларини билдириш ҳамда соғлом ва фаол турмуш тарзини ривожлантириш учун ажойиб имконият яратади.

Шу муносабат билан Андижон вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси масъуллари ташаббуси билан тизимдаги йўлсоз ёшлар учун шахмат мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа нафақат ақл ва стратегия майдони бўлиб хизмат қилди, балки ёшларда жамоавий руҳ, диққатни жамлаш ва сабр-тоқат кўникмаларини янада ривожлантирди.

Шахматнинг ҳар бир ҳаракати — йўлсозликдаги аниқ ва пухта режалаштирилган иш каби, тафаккур ва мантиқни синовдан ўтказди. Ғолиблар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

«Ёшлар куни» муносабати билан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси Жалақудуқ туманидаги 16-умумтаълим мактабида битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Навбатдаги учрашув эса туманнинг “Дўнгқишлоқ” маҳалласидаги уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида бўлди.

Шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ёшлар куни” муносабати билан Андижон шаҳридаги 4-сон техникуми ёшлари билан учрашди...

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Andijon_yoshlar_day

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни - «Ёшлар куни» деб белгиланди.

Мазкур ташаббус доирасида Маҳалла бошқармаси бошлиғи Маҳамаджон Нишанов иштирокида Шаҳрихон туманидаги «Қум» маҳалласида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X