«Ёшлар куни» муносабати билан Элёрбек Каримов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.
Учрашув давомида ёшларга олий таълим муассасаларига кириш жараёнлари, касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат дастурлари доирасидаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касбларни эгаллаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиси Турсунов Муҳаммадий халқаро IELTS имтиҳонидан 7,5 баллни қўлга киритгани муносабати билан шаҳар ҳокими томонидан муносиб табрикланиб, келгусида ҳам юқори марраларни забт этиши, билим ва салоҳиятини янада ошириши тилаб қолинди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Ёшлар куни» доирасида олтинкўллик ёшлар билан очиқ ва самимий учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг орзу ва ташаббуслари диққат билан тингланиб, таклиф ва мурожаатлари бўйича жойида самарали қарорлар қабул қилинди. Мулоқот ёшларга эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг аниқ намоёни бўлиб, уларни янада фаол, ташаббускор ва келажакка умид билан қарашга илҳомлантирди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Учрашув давомида ёшларнинг орзу ва ташаббуслари диққат билан тингланиб, таклиф ва мурожаатлари бўйича жойида самарали қарорлар қабул қилинди. Мулоқот ёшларга эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг аниқ намоёни бўлиб, уларни янада фаол, ташаббускор ва келажакка умид билан қарашга илҳомлантирди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марҳамат туманида ёшлар билан очиқ мулоқот
Бугун Марҳамат туманида туман ҳокими Илёсбек Умрзоқов умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг орзу-интилишлари ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, 40-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Гулноза Мамиржонованинг ўқув курсини йўлга қўйиш бўйича мурожаати жойида ҳал этилди ва зарур жиҳозлар етказиб берилди.
Мулоқот ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини амалий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Бугун Андижон давлат техника институтида вилоят ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Жўраев бошчилигида қурилиш соҳасида таълим олаётган талабалар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Учрашувда соҳага алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Мулоқот давомида ёш мутахассислар томонидан 52 та оғир маҳаллага замонавий ва янгича қиёфа беришга қаратилган лойиҳалар тақдим этилди. Тақдимотлар атрофлича кўриб чиқилиб, энг илғор ва долзарб ғоялар муаллифлари муносиб рағбатлантирилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбир давомида талабалар ва раҳбарлар ўртасида очиқ савол-жавоблар, фикр алмашинувлари бўлиб ўтди. Бу мулоқот ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги фаолиятига руҳий ва амалий туртки беришга хизмат қилди.
Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ўсиши ва малакали қурувчи бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга. Қурилиш — бу фақат бинолар эмас, балки келажакни барпо этиш демакдир. Бугунги тадбир ёш қурувчиларнинг келажак сари ташлаган ишончли қадами бўлди.

#Andijon_yoshlar_day
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов балиқчилик ёш тадбиркорлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлди.

Президентимизнинг ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим тадбирлар белгилаб берилган эди. Мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятида кенг қамровли чора-тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, вилоят спорт бошқармаси томонидан Избоскан туманининг Тўрткўл МФЙ ҳудудида, тумандаги 10-сон умумтаълим мактабида ҳамда Андижон олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида битирувчи ўқувчилар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида «Ёшлар куни»га бағишлаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар муносиб тақдирланиб, ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.