Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.1K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот

“Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 4-сон техникуми ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув самимий ва қизғин руҳда кечди. Ёшлар ўз ғоя ва ташаббуслари, орзу-мақсадлари ҳамда таклифларини бемалол баён қилиш имконига эга бўлдилар. Вилоят раҳбари эса ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилишларини рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берди.

Мазкур мулоқот ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг фикри ва ташаббусларига эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун «Ёшлар куни» муносабати билан Избоскан тумани ҳокимининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда ташаббускор ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар, тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этдилар. Тадбир давомида ёшларнинг бизнес ғоя ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар, субсидия ва грантлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув якунида масъул идораларга ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
«Ёшлар куни» муносабати билан Элёрбек Каримов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларга олий таълим муассасаларига кириш жараёнлари, касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат дастурлари доирасидаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касбларни эгаллаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиси Турсунов Муҳаммадий халқаро IELTS имтиҳонидан 7,5 баллни қўлга киритгани муносабати билан шаҳар ҳокими томонидан муносиб табрикланиб, келгусида ҳам юқори марраларни забт этиши, билим ва салоҳиятини янада ошириши тилаб қолинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X