Андижонда ёшлар штаби фаолиятини бошлади
Давлатимиз раҳбарининг 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувида белгиланган топшириқлар ҳамда илгари сурилган ташаббуслар ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлаш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур штаб ҳудудларда ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган лойиҳа, танлов ва тадбирлар юзасидан маълумотларни мувофиқлаштириш, шунингдек, жойларда тизимли ишларни йўлга қўйиш учун амалий-услубий кўмак бериш билан шуғулланади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат педагогика институтида “Ёшлар куни” муносабати билан институт ректори Бахтиёр Расулов ва волонтёр талабалар ўртасида очиқ ва самимий учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббус ва таклифлари тингланиб, волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида фаол ёшларни қисқа муддатли малака ошириш дастурлари асосида хорижий давлатларга юбориш таклифи билдирилди.
Шунингдек, IELTS 8+ натижага эга магистрлар ташаббуси билан талабалар ҳамда олийгоҳга туташ маҳалла ёшлари учун бепул хорижий тил курсларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ташаббус ёшларнинг халқаро таълим ва грант дастурларида фаол иштирок этишига хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашувда ёшларни Андижон вилояти мезбонлигида ўтказиладиган йирик тадбир ва форумларга волонтёр сифатида кенг жалб этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Якунда билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ёшларнинг ташаббускорлиги ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди.