Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
#Andijon_yoshlar_day

Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида ёш оилалар билан учрашув ўтказилди


Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Ҳудуд раҳбарларига айнан шу куни ёшлар масалалари билан алоҳида шуғулланиш вазифаси топширилди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон тумани ҳокими Бобуржон Йўлдошев Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни харид қилиш истагида бўлган 80 нафар ёш оилалар билан учрашди.

Учрашув давомида ёш оилаларга янги уй-жойлар қурилиш жараёни, тўлов шартлари, мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
#Andijon_yoshlar_day

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олтинкўллик ёшлар билан учрашмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан учрашди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги ёш тадбиркор ва ишбилармонлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганмоқда.

Учрашув давомида вилоят раҳбари янги истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган ташаббус ва бизнес режалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тартибда аниқ топшириқлар берилиб, лойиҳаларни тез ва самарали рўёбга чиқариш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Балиқчилик ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувдан фотолавҳалар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда  ёшлар штаби фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбарининг 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувида белгиланган топшириқлар ҳамда илгари сурилган ташаббуслар ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлаш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур штаб ҳудудларда ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган лойиҳа, танлов ва тадбирлар юзасидан маълумотларни мувофиқлаштириш, шунингдек, жойларда тизимли ишларни йўлга қўйиш учун амалий-услубий кўмак бериш билан шуғулланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X