Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.1K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг топшириғига асосан Андижон шаҳрида жойлашган Ал-Хоразмий мактабида фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Семинар доирасида иштирокчиларга ёнғин содир бўлган тақдирда амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар тартиби бўйича кўргазмали ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди. Шу билан бирга, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, бирламчи ўт ўчириш анжомлари, ёнғин ҳақида хабар бериш қурилмалари ҳамда бошқа зарур жиҳозларнинг кўргазмали намойиши ташкил этилди.

Қайд этилганидек, бундай ўқув-семинарлар таълим муассасаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимлар ва раҳбарларнинг билим ҳамда амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда кўнгилли волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди.

Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди.

Бундай акциялар орқали ёшлар орасида соғлом ҳаёт тарзи ва тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хабарингиз бор, Асака тумани адирликларида замонавий туризм масканини ташкил этиш режалаштирилган эди. Айни кунларда ушбу ҳудудда тасдиқланган лойиҳалар асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, дам олиш ва сайёҳлик инфратузилмасини шакллантириш, ҳудудни ободонлаштириш, йўл ва муҳандислик тармоқларини яхшилаш, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳа туманнинг туризм салоҳиятини ошириш, аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ривожига хизмат қилиши кутилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хабарингиз бор, Бобур шаҳрида минг ўринли замонавий амфитеатр қурилишига расман старт берилган эди. Айни пайтда мазкур ҳудудда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида амфитеатрни замонавий меъморий талаблар асосида барпо этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда томошабинлар учун қулай инфратузилма яратиш кўзда тутилган. Мазкур иншоот келгусида оммавий маданий тадбирлар, концерт дастурлари, фестиваллар ва турли анжуманларни ўтказиш учун хизмат қилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари белгиланган муддатларда, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва сифат талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши доимий назоратга олинган. Амфитеатрнинг фойдаланишга топширилиши шаҳарнинг маданий салоҳиятини янада оширишга, аҳоли дам олиши ва маънавий ҳордиқ чиқариши учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X