Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28K subscribers
51.4K photos
6.43K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Андижон вилоятининг барча туман, шаҳарлари марказларида муборак Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ушбу муборак ой давомида бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди. 


Ярмаркаларда сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 60 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

Андижон шаҳрининг Марказий ҳамда Янги бозор деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида харидорларга мол гўшти килоси 70-90 минг, писта ёғи бир литри 20 минг, пахта ёғи 18 минг, шакар килоси 12,5 минг сўм, гуруч 10-15 минг сўм, тухумнинг донаси минг сўм, пиёзнинг килоси 2 минг, сабзи 3 минг, картошка 4 минг сўмдан сотилмоқда. 

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг топшириғига асосан Андижон шаҳрида жойлашган Ал-Хоразмий мактабида фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Семинар доирасида иштирокчиларга ёнғин содир бўлган тақдирда амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар тартиби бўйича кўргазмали ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди. Шу билан бирга, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, бирламчи ўт ўчириш анжомлари, ёнғин ҳақида хабар бериш қурилмалари ҳамда бошқа зарур жиҳозларнинг кўргазмали намойиши ташкил этилди.

Қайд этилганидек, бундай ўқув-семинарлар таълим муассасаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимлар ва раҳбарларнинг билим ҳамда амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда кўнгилли волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди.

Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди.

Бундай акциялар орқали ёшлар орасида соғлом ҳаёт тарзи ва тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X