Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.9K subscribers
51.4K photos
6.44K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари янги барпо этилаётган сунъий кўл қурилиши жараёнини кўздан кечирди.

Шунингдек, мазкур ҳудуд атрофида ташкил этилиши режалаштирилган яшил макон майдонлари, дам олиш зоналари ва ободонлаштириш лойиҳалари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор туманида Президент топшириқлари доирасида ишсиз фуқароларга ажратилган ер майдонларида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 279 нафар собиқ мигрантлар, ишсиз фуқаролар ва ёш тадбиркорлар ўз меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни нафақат ички бозорга, балки хорижга ҳам олиб чиқишга эришмоқда.

Улар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия ва Toжикистон бозорларига экспорт қилинмоқда. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Вилоятда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ердан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Имкониятлар фуқароларнинг ўз кучига ишониб, барқарор даромад манбаига эга бўлишига замин яратмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида “Андижон” ПФКнинг 2026 йилги мавсум олдидан тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилоятининг барча туман, шаҳарлари марказларида муборак Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ушбу муборак ой давомида бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди. 


Ярмаркаларда сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 60 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

Андижон шаҳрининг Марказий ҳамда Янги бозор деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида харидорларга мол гўшти килоси 70-90 минг, писта ёғи бир литри 20 минг, пахта ёғи 18 минг, шакар килоси 12,5 минг сўм, гуруч 10-15 минг сўм, тухумнинг донаси минг сўм, пиёзнинг килоси 2 минг, сабзи 3 минг, картошка 4 минг сўмдан сотилмоқда. 

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X