Universal спорт мажмуасида Андижон ПФКнинг 2026 йилги мавсум олдидан тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов футболчилар, мураббийлар штаби ва барча мухлисларни янги мавсум билан самимий табриклаб, жамоага улкан муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар ва юқори натижалар тилади.
Янги мавсум олдидан катта мақсадларни кўзлаган, таркиби янгиланиб янада кучайтирилган жамоа чемпионатга пухта тайёргарлик кўрганини намойиш этди. “Мавсум–2026” учун клуб таркибига 17 нафар янги футболчи жалб қилинди. Улар мамлакатимиз етакчи жамоалари ҳамда Қозоғистон, Туркия ва Грузия чемпионатларида тўп суриб, катта тажриба орттирган спортчилардир.
Маросим давомида янги футболчиларга спорт формалари ва шахсий рақамлари тантанали равишда топширилди. Бу эса тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Мухлисларнинг соғинчи, футболчиларнинг иштиёқи ва ғалабага бўлган интилиши ушбу тадбирга ўзига хос руҳ ва илиқ муҳит бахш этди. Янги мавсум олдидан жамоада юқори кайфият ва ишонч ҳукм сурмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Forwarded from Шуҳрат Абдураҳмонов
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманида бўлиб, Ҳидирша МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган 24/7 форматда фаолият олиб борувчи сайилгоҳ лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан танишди.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Саҳифа: @sh_abdurahmonov
2025 йилда Андижонда 22 минг 291,3 тонна балиқ етиштирилган
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 206 211 тонна, Андижон вилоятида 22 291,3 тонна балиқ етиштирилган.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 206 211 тонна, Андижон вилоятида 22 291,3 тонна балиқ етиштирилган.
📊 Бу кўрсаткич Республика бўйича 2024 йилга нисбатан 3,4 фоизга ошган.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсумига расман старт берилди.
Маданият, санъат, спорт, киберспорт, китобхонлик ва касб-ҳунар йўналишларидаги турли лойиҳа, танлов ҳамда мусобақаларни қамраб олган ушбу йирик ёшлар лойиҳаси янги мавсумни бошлади.
Тантанали очилиш маросими Андижон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтди. Унда минглаб ёшлар иштирок этди.
Тадбир доирасида вилоятдаги барча маҳаллаларга спорт анжомлари топширилди. Шунингдек, олимпиаданинг аввалги мавсумларини юқори савияда ташкил этган маҳалла ёшлар етакчилари, фаол ёшлар ҳамда спорт соҳаси вакиллари муносиб рағбатлантирилди.
Янги мавсум ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини ривожлантириш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Асака тумани адирликларида янги туризм маскани барпо этиш режалаштирилмоқда.
Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудга ташриф буюриб, Янгисор МФЙ ҳудудида амалга оширилиши кутилаётган лойиҳа билан яқиндан танишди.
Тақдимот жараёнида ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга эга замонавий инфратузилма, кўнгилочар ўйингоҳлар, дам олиш ҳудудлари ҳамда гастрономик шохобчаларни ўз ичига олган лойиҳалар намойиш этилди.
Мазкур туризм маскани ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли ҳамда меҳмонлар учун замонавий дам олиш шароитларини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида вилоят раҳбари янги барпо этилаётган сунъий кўл қурилиши жараёнини кўздан кечирди.
Шунингдек, мазкур ҳудуд атрофида ташкил этилиши режалаштирилган яшил макон майдонлари, дам олиш зоналари ва ободонлаштириш лойиҳалари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.