Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
53.8K subscribers
48K photos
5.95K videos
10 files
13.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижон


Жон ичра жоним менинг,
Жаннатмаконим менинг, Андижоним!


Бобур шаҳри 10 йилдан сўнг ...

Видео лавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Хабарингиз бор вилоятимизда янги авлоддаги электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган иккинчи электробуслар паркида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шу билан бирга электробуслар белгиланган йўналишларда ҳаракатланишни бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, аҳолига қулай ва экологик тоза транспорт хизматини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “CAMBELL” русумидаги замонавий электробуслар вилоятимизга олиб келиниб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган 2-электробуслар паркига ташриф буюриб, мазкур парк фаолияти ҳамда навбатдаги олиб келинган 40 та замонавий электробусни кўздан кечирди.

Шу билан бирга, янги электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган янги йўналишлар бўйича ҳаракатни бошлаб, аҳолига хизмат кўрсатишга киришди. Ушбу ташаббус шаҳарда транспорт хизматлари сифатини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан.

Видео лавҳа Хўжаобод туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда янги авлоддаги электробуслар ҳаракатининг навбатдаги босқичи.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида амалий ишлар

Вилоят ҳокимининг ишсиз ёшлар билан ўтказилган учрашуви давомида балиқчилик ёш тадбиркор Бунёдбек Шаробиддинов 20 нафар ишсиз ёшни курьерлик йўналишида бандлигини таъминлаш мақсадида скутерлар ажратиш бўйича таклиф билан мурожаат қилган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар эътиборсиз қолдирилмади.

Бугун мазкур ташаббус доирасида ёшларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 10 та скутер ажратилди. Скутер бошқариш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган 10 нафар ёшга техникалар топширилди. Қолган 10 нафар ёш эса ҳозирда ўқув жараёнида бўлиб, ўқишни якунлагандан сўнг уларга ҳам скутер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Бундай ташаббуслар ёшларнинг ўз устида ишлаши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоят делегацияси хизмат сафари билан Туркия Республикасида бўлиб қайтди. Сафар доирасида Истанбул шаҳрида 120 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда йирик компаниялар вакиллари иштирокида ўтказилган бизнес-форумда қатнашилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор муҳим келишувларга эришилди.

Бугун мазкур келишувлар ижроси доирасида дастлабки туркиялик тадбиркорлар ва компаниялар вакиллари Андижон халқаро аэропортида кутиб олинди.

Ташриф давомида Андижон вилоятига инвестиция киритиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма корхоналар ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришиш мақсад қилинган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасининг йирик компанияларидан бири — «Qingdao Wanlin Health and Wellness Industry Group» компаниялар гуруҳи асосчиси Ли Яньтаони қабул қилди.

Учрашув давомида вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратиб берилган қулай шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, хитойлик инвесторга Андижонда замонавий шифохона, шу билан бирга Бобур шаҳрида замонавий талабларга жавоб берадиган аквапарк қуриш бўйича лойиҳалар таклиф этилди.

Учрашувлар доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан қурилиши режалаштирилаётган объектлар жойлашиши кўзда тутилган ҳудудлар хитойлик инвесторга бирма-бир кўрсатилиб, инфратузилма имкониятлари ҳамда логистика шароитлари билан яқиндан таништирилди.


Музокаралар якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган келишув меморандумлари имзоланди. Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, замонавий дам олиш масканларини барпо этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X