Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
53.7K subscribers
48K photos
5.96K videos
10 files
13.3K links
Download Telegram
Истанбул шаҳрида турк ишбилармонлари учун иккинчи бизнес форуми ташкил этилди

Хабар бериб борилганидек, айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Куни кеча икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг, Истанбул шаҳрида яна бир бизнес форуми ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, хусусан Андижон вилояти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилган мазкур форумда 100 нафарга яқин ишбилармонлар ва менежерлар иштирок этди. Унда Андижон вилоятининг инвестиция, туризм ва экспорт салоҳияти тақдим этилди.

Форум доирасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида жами 24 та компания билан 1,5 миллиард долларлик келишувларга эришилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли Андижонликлар!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб вилоятимизда спорт мусобақалари ўтказилади.

Мазкур тадбир умумтаълим, касбий таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.

Беллашувлар қуйидаги спорт турлари бўйича бўлиб ўтади:

• енгил атлетика
• стол тенниси
• волейбол
• мини-футбол
• баскетбол 3х3
• шашка


Мусобақаларда иштирок этиш истагида бўлганлар таълим олаётган муассасаларидаги жисмоний тарбия ўқитувчи-мураббийларга мурожаат қилишлари мумкин.

Барчангизни ушбу спорт мусобақаларида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижон


Жон ичра жоним менинг,
Жаннатмаконим менинг, Андижоним!


Бобур шаҳри 10 йилдан сўнг ...

Видео лавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Хабарингиз бор вилоятимизда янги авлоддаги электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган иккинчи электробуслар паркида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шу билан бирга электробуслар белгиланган йўналишларда ҳаракатланишни бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, аҳолига қулай ва экологик тоза транспорт хизматини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “CAMBELL” русумидаги замонавий электробуслар вилоятимизга олиб келиниб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган 2-электробуслар паркига ташриф буюриб, мазкур парк фаолияти ҳамда навбатдаги олиб келинган 40 та замонавий электробусни кўздан кечирди.

Шу билан бирга, янги электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган янги йўналишлар бўйича ҳаракатни бошлаб, аҳолига хизмат кўрсатишга киришди. Ушбу ташаббус шаҳарда транспорт хизматлари сифатини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан.

Видео лавҳа Хўжаобод туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда янги авлоддаги электробуслар ҳаракатининг навбатдаги босқичи.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида амалий ишлар

Вилоят ҳокимининг ишсиз ёшлар билан ўтказилган учрашуви давомида балиқчилик ёш тадбиркор Бунёдбек Шаробиддинов 20 нафар ишсиз ёшни курьерлик йўналишида бандлигини таъминлаш мақсадида скутерлар ажратиш бўйича таклиф билан мурожаат қилган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар эътиборсиз қолдирилмади.

Бугун мазкур ташаббус доирасида ёшларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 10 та скутер ажратилди. Скутер бошқариш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган 10 нафар ёшга техникалар топширилди. Қолган 10 нафар ёш эса ҳозирда ўқув жараёнида бўлиб, ўқишни якунлагандан сўнг уларга ҳам скутер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Бундай ташаббуслар ёшларнинг ўз устида ишлаши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X