Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
53.6K subscribers
48K photos
5.96K videos
10 files
13.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалақудуқ туманида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари кенгайтирилмоқда

Айни кунларда Жалақудуқ туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ҳудуд катта қурилиш майдонига айланган. Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш ҳамда оқова сув хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида муҳим инфратузилма лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Мазкур ишлар доирасида жами 19,3 километр ичимлик суви тармоқлари ҳамда 2 километр оқова сув тармоқларини қуриш ва тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш жараёнлари белгиланган меъёрий ва техник талаблар асосида, сифат ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг, тумандаги 20 минг нафарга яқин аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиши, шунингдек, санитария-гигиена шароитлари яхшиланиши кўзда тутилган. Бу эса аҳоли турмуш сифатини ошириш, соғлом яшаш муҳитини яратиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Жалақудуқ туманида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahrida Islom Karimov haykali poyiga gulchambar qo‘ydi.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижон давлат университети талабалари халқаро олимпиадада мутлақ ғалабага эришди

Бухоро давлат университетида «Bukhara International Mathematics Olympiad – 2026 (BIMO–2026)» ҳамда «Bukhara International Chemistry Olympiad – 2026 (BICHO–2026)» халқаро фан олимпиадалари юқори савияда ташкил этилди. Мазкур нуфузли халқаро мусобақада дунёнинг қатор етакчи олий таълим муассасалари иштирок этди.

Андижон давлат университети жамоаси ушбу олимпиадада муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритди. Хусусан, АДУ талабалари якка баҳслар натижасига кўра 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.

Олимпиаданинг иккинчи куни ўтказилган жамоавий баҳсларда Андижон давлат университети жамоаси 100 фоизлик натижа қайд этиб, мутлақ ғолиб деб топилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда АДУ жамоаси Москва давлат университети (МГУ), RUDN, TIFT ҳамда Turkman International University (TIU) каби нуфузли олий таълим муассасалари жамоаларини ортда қолдириб, SUPER CUP совринини қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг энг гавжум нуқталаридан бири — Бобуршоҳ кўчасида, «Мумтоз» савдо мажмуаси олдидан ўтувчи ҳудудда ер усти пиёдалар ўтиш кўприги қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа пиёдалар ҳаракатини хавфсиз, тартибли ва қулай ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларининг дастлабки ва муҳим босқичи — катлован, яъни ер қазиш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Шунингдек, шаҳарнинг «Пушкин» кўчасида ҳам йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, янги асфальт қопламаси ётқизилиши олдидан йўл асосини тайёрлаш, текислаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Айни дамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Андижон фарзанди, буюк давлат арбоби ва мутафаккир шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан «Назм ва наво кечаси» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир Андижон вилояти маданият бошқармаси, Ўзбекистон давлат филармониясининг Андижон вилояти бўлими ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлими ансамбли билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида институт талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлари санъат аҳлининг бетакрор чиқишларидан баҳраманд бўлиб, Бобур меросига бағишланган юксак маънавий муҳитдан завқ олмоқдалар. Шеърият, мусиқа ва мақом наволари уйғунлиги кечага ўзига хос руҳий завқ бағишламоқда.

Ушбу тадбир ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк аждодларимиз қолдирган бой меросни кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Истанбул шаҳрида турк ишбилармонлари учун иккинчи бизнес форуми ташкил этилди

Хабар бериб борилганидек, айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Куни кеча икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг, Истанбул шаҳрида яна бир бизнес форуми ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, хусусан Андижон вилояти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилган мазкур форумда 100 нафарга яқин ишбилармонлар ва менежерлар иштирок этди. Унда Андижон вилоятининг инвестиция, туризм ва экспорт салоҳияти тақдим этилди.

Форум доирасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида жами 24 та компания билан 1,5 миллиард долларлик келишувларга эришилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X