Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.6K subscribers
51.4K photos
6.44K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Андижонда байрам нафаси...


Саҳнада эстрада юлдузи Каниза.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллатлараро тотувликни бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асоси деб аташ мумкин. Улар ўртасидаги муштарак эзгу мақсадларни назардан қолдирмаслик азалий қадриятлар тараққиёти асосини ташкил қилади.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган Рус православ черковига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари ибодат учун келган турли миллат ва элат вакиллари билан учрашиб, уларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади ҳамда байрам совғаларини улашди.

Учрашув чоғида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Ушбу ташриф вилоятда миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларининг амалда таъминланиб келинаётганидан далолат.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманида Янги йил байрами муносабати билан аҳоли учун оммавий маданий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ташкил этилмоқда. Байрам тадбирлари доирасида концерт дастурлари, театрлаштирилган чиқишлар, болажонлар учун кўнгилочар ўйинлар ҳамда турли маданий акциялар ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар аҳоли кайфиятини кўтариш, байрамона муҳит яратиш ҳамда жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон шаҳри ҳам айни пайтда Янги йил байрами оғушида. Шаҳар марказига ўрнатилган баланд арча, ёруғ чироқлар, ранг-баранг безаклар аҳоли ҳамда меҳмонларга кўтаринки кайфият улашмоқда.  

Айниқса, кечки шаҳар янада жозибали тус олган. Майдонларда болалар қувончи, оилалар сайри, байрам қўшиқлари ва шодликка тўла лаҳзаларга гувоҳ бўласиз. Янги йилнинг асосий қаҳрамонлари – Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги дастурлар барчага завқу шавқ бағишламоқда.

Андижонликлар Янги йилни янги орзу, умид ва янгиланиш кайфияти билан қарши олмоқда.  

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X