Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.6K subscribers
51.4K photos
6.44K videos
10 files
14.5K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳафта ичида


Ҳафта давомида вилоятимизда амалга оширилган ишлар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўқитишга илғор хорижий тажрибалар жорий этилмоқда

Андижон давлат чет тиллари институтида Британия кенгаши мутахассислари иштирокида “Рефлектив машқлардан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Андижон давлат чет тиллари институти хорижий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, инглиз тили ўқитувчилари тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш борасида Британия Кенгаши билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, таълим дастурларини замонавий талабларга мослаштириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш йўналишида ишлар олиб борилмоқда.

Британия кенгаши мутахассислари, институтнинг инглиз тили йўналиши ўқитувчи ва талабалари иштирокидаги “Рефлектив машқлардан самарали фойдаланиш” мавзусида амалий семинар ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Қарор ва ижро

2025 йилда вилоятда Зарбдор тумани тажрибаси асосида жами 88 та «драйвер» лойиҳалар шакллантирилди. Уларни амалга оширилиши ҳисобига жами 11 минг нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марказда 6 минг 800 нафар хотин-қиз тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг, хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали уларнинг даромадларини ошириш, турмуш фаровонлиги ва яшаш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишда хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Буни Андижон вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Марказимизнинг асосий фаолияти хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ишга жойлашишига кўмаклашишдан иборат, – дейди Андижон вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Муқаддасхон Каримова. – Бу борадаги ишлар вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда режа асосида олиб борилмоқда.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Андижонда байрам нафаси...

Айни дамда Андижон шаҳридаги 24/7форматда фаолияти бошланган кўчада ташкил этилаётган галаконцерт олдидан футбол фонатларининг чиқишлари бўлиб ўтмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Андижонда байрам нафаси...

Байрам дастурлари давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X