Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
35.3K subscribers
51K photos
6.4K videos
10 files
14.4K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Андижонлик Акбаржон Собиржонов жаҳон чемпиони

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 2005–2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада Олтинкўл туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Акбаржон Собиржонов муносиб иштирок этиб, барча рақибларини ишончли тарзда мағлуб этган ҳолда олтин медальни қўлга киритди.
Мазкур юқори натижа билан Акбаржон Собиржонов жаҳон чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev amaliy tashrif bilan Sankt-Peterburg shahriga keldi. “Pulkovo” xalqaro aeroportida oliy martabali mehmonni gubernator Aleksandr Beglov va boshqa rasmiy shaxslar kutib oldi.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Санкт-Петербург. В международном аэропорту «Пулково» высокого гостя встретили губернатор Александр Беглов и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишсиз ёшлар билан юзма-юз учрашиб, ҳудудларда яратилган янги иш ўринлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда таъкидланганидек, ортда қолаётган йилда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бир неча минг нафар фуқарони иш билан таъминлайдиган янги корхоналар фаолият бошлади. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида ишсизликни келтириб чиқараётган омиллар, хусусан, бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборот етарли даражада етказилмаётгани ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ёшларнинг касб эгаллаши, меҳнат қилиш ва тажриба орттириш орқали барқарор даромадга эришиши мумкинлигини таъкидлади.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан кўтарилган барча масалалар жойида ижобий ҳал этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳафта ичида


Ҳафта давомида вилоятимизда амалга оширилган ишлар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бобур шаҳрида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, шунингдек ҳудудларда фаолият юритаётган оилавий шифохоналарнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва таъмирлаш ишлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот якунида соҳага масъул мутасаддиларга белгиланган тартиб-қоидалар асосида тегишли кўрсатма ва аниқ топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонлик ўқувчи SAT имтиҳонидан максимал - 1600 балл тўплади

Андижон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Мухторжон Мўйдинов халқаро SAT имтиҳонидан максимал 1600 баллни қўлга киритди.

SAT (Scholastic Assessment Test) академик баҳолаш мезони 400–1600 балл шкаласида баҳоланади.

Шунингдек, Мухторжон Мўйдинов халқаро IELTS имтиҳонидан 8 баллни ҳам қайд этган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқларни тозалаш бўйича бундан йигирма кун аввал бошланган ҳашар ишлари тўлиқ якунланди. Кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирлар шаҳар экологик ҳолатини яхшилаш ҳамда маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашга қаратилди.

Ишлар давомида ариқлар тозаланди, чиқиндилар олиб чиқилди ҳамда сув оқимининг барқарорлиги таъминланди. Ушбу жараёнда фаоллик кўрсатган сув хўжалиги ходимлари ва маҳалла фаоллари вилоят раҳбари томонидан рағбатлантирилди.

Янги йил арафасида меҳнат фидойиларига миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик ҳамда байрам совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston strategik va tabiiy sheriklar bo‘lgan MDH va YOII mamlakatlari bilan pragmatik va o‘zaro manfaatli hamkorlikni rivojlantirish tarafdori.

Узбекистан выступает за углубление прагматичного и взаимовыгодного сотрудничества со странами СНГ и ЕАЭС – стратегическими и естественными партнерами.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Amerika Qo‘shma Shtatlari Prezidenti Donald Tramp bilan telefon orqali muloqoti bo‘lib o‘tdi.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Соединенных Штатов Америки Дональдом Трампом.

#Mirziyoyev #muloqot #AQSH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими 23 нафар оғир тоифадаги ёшларни оталиққа олди

Ёшлар билан ишлаш, уларни жамиятга фаол жалб этиш, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётган ҳамда турли салбий таъсирларга тушиб қолган ёшларни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 23 нафар оталиқдаги ёшлар билан очиқ ва юзма-юз мулоқот ўтказди. Учрашув давомида вилоят раҳбари ҳар бир ёш билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Мулоқот якунларига кўра, вилоят ҳокими 23 нафар ёшни шахсан ўз оталиғига олиб, уларнинг мавжуд муаммоларини қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берди. Шунингдек, учрашувда қатнашган ёшларнинг ҳар бирини кириб келаётган Янги йил билан қутлаб, байрам совғаларини улашди.

Мазкур учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашишга қаратилган амалий қадамлардан бири бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Андижон шаҳридаги “Ўрикзор” маҳалласи ҳудудида аҳоли ва меҳмонлар учун қулайликлар яратишга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 24/7 форматда фаолият юритадиган замонавий кўчалар ташкил этилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якуний босқичга етган бўлиб, тез кунларда аҳолига тақдим этилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида сайргоҳ, кўнгилочар масканлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўконлари, тез тайёрланадиган таомлар (фастфуд) шохобчалари ҳамда махсус яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.

Янги масканлар шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун замонавий дам олиш имкониятларини яратиш билан бирга, ҳудуднинг кўркам қиёфасига ҳам муносиб ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
“Йил аёли” миллий мукофоти доирасида фаол аёллар тақдирланди

Жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, самарали меҳнати, юксак масъулияти ва ташаббускорлиги билан ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ аёллар “Йил аёли” миллий мукофоти доирасида турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Тадбирда Избоскан туманида фаолият юритаётган “Sam Bright Line” оилавий корхонаси раҳбари Муқаддасхон Содиқова “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси ғолиби деб эътироф этилди. Шунингдек, “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловининг Республика босқичида ғолиб бўлган Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли ҳам муносиб равишда тақдирланди.

Маросим давомида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, ижтимоий соҳа ва жамоат ишларида юксак натижаларга эришган аёлларнинг фаолияти алоҳида эътироф этилди. Уларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2026–2030-yillarga mo‘ljallangan Bolalarni zo‘ravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi Farmoni

Указ Президента Республики Узбекистан "Об утверждении Стратегии защиты детей от всех форм насилия на 2026–2030 годы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X