Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
35.3K subscribers
51K photos
6.4K videos
10 files
14.4K links
Telegram: t.me/andpress

Бошқа саҳифалар:
https://instagram.com/andijonpress
https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr
https://youtube.com/@andijanpress-service

Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 239-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоятда фаолият олиб бораётган бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманида “China International Camce” компанияси томонидан чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда иситиш тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳа доирасида 10 гектар ер майдонида қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бобур шаҳрида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш ҳамда аҳолини мавсумни беталофат ўтказишини таъминлаш мақсадида профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда барча мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, аниқланган камчилик ва муаммолар жойида бартараф этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Янги йил байрами муносабати билан Андижон шаҳрининг аҳоли гавжум бўлган 14 та ҳудудида, 100 хилдан ортиқ маҳсулотларга эга, арзонлаштирилган нархлардаги байрам ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳар куни байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Айни пайтда барча ҳудудларда байрамона безатилган арчалар олдида концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Yaponiya Bosh vaziri Sanae Takaichining taklifiga binoan rasmiy tashrif bilan ushbu mamlakatga joʻnab ketdi.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Японии Санаэ Такаичи отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Yaponiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимининг тезкор топшириғи билан махсус штаб ташкил этилди.

Махсус штабда вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, коммунал хизматлар, ободонлаштириш ташкилотлари жалб этилган. Махсус сув тортиш мосламалари фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга шай қилиб қўйилган.

Ҳозирда мутасадди хизматлар томонидан фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартибда назорат ишлари олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган 30-умумтаълим мактаби битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида битирувчиларнинг келажакка оид режалари, олий таълимга кириш истаклари, танлаган йўналишлари ҳамда шахсий мақсадлари тингланди. Вилоят раҳбари ёшлар билан очиқ ва самимий суҳбат олиб бориб, уларнинг фикр-мулоҳазаларига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши ва касб эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар, шунингдек, вилоятда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Вилоят ҳокими битирувчиларга келгуси ҳаёт йўлларида муваффақият тилаб, ўз олдига қўйган мақсадларига эришишларида қатъият ва изчиллик муҳим эканини таъкидлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марҳамат туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида вилоятдаги тиббиёт марказлари ҳамкорлигида профилактик учрашув ташкил этилди.

Тадбирда соҳага масъул мутасаддилар, туман маҳалла фаоллари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида малакали шифокорлар томонидан аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди, фуқароларни қийнаётган муаммолар тингланди.

Билдирилган ҳар бир мурожаат ва кўтарилган масалалар белгиланган тартибда ўрганилиб, имконият доирасида жойида ечимлар топилди ҳамда тегишли мутахассисларга йўналтирилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва мавжуд хасталикларни ўз вақтида даволаш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Бундай профилактик учрашувлар аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жойларда тиббий хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида жорий этилган дуал таълим тизими ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Мазкур тизим асосида ёшлар таълим муассасаларида назарий билимларга эга бўлиш билан бирга, корхона ва ташкилотларда амалий кўникмаларни шакллантириб, келажак касбини пухта ўзлаштирмоқда.

Дуал таълим тизимининг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, ёшлар ўқиш жараёнининг ўзида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, қонуний даромад топиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса уларнинг мустақил ҳаётга тайёргарлигини ошириш, масъулият ҳиссини шакллантириш ҳамда касбий тажрибасини бойитишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда Хонобод шаҳридаги қатор корхона ва ташкилотларда дуал таълим асосида ёшлар амалиёт ўтамоқда. Мазкур тизим ёшлар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда сув таъминоти инфратузилмасини яхшилаш мақсадида сув қувурларини йўл остидан олиб ўтишда замонавий бурғуллаш усулларидан фойдаланилмоқда.

Бу борада Жалақудуқ туманида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари амалий мисол бўла олади. Мазкур усул йўл қопламасини бузмасдан, қисқа муддатда ва сифатли тарзда қувурларни ўрнатиш имконини бермоқда.

Шунингдек, бурғуллаш технологиясидан фойдаланиш йўл ҳаракатидаги ноқулайликларни камайтириш, қурилиш ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг кундалик ҳаётига салбий таъсирни минималлаштиришга хизмат қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда, Андижон шаҳрининг барча ҳудудларида мутасадди хизматлар томонидан ёғингарчиликлар сабаб сув тўпланишларини ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартибда назорат ишлари олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон DIGITAL CITY технопаркига ташриф буюриб, дуал таълим тизими асосида таҳсил олаётган транспорт техникуми ўқувчи ёшлари билан суҳбатлашди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиш жараёни, амалий кўникмаларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш масалалари ҳамда келгусида соҳада малакали кадрлар тайёрлашнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ёшлар сиёсати ва келажак кадрларини тайёрлаш масалаларига бағишланган навбатдаги муҳим тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўқон университетининг Андижон филиалида бўлиб, талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида таълим сифати, амалий билим ва кўникмаларни ошириш, амалиёт ўташ имкониятлари, битирувчиларни иш билан таъминлаш ҳамда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Қўқон университети Андижон филиалида 14 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, уларнинг 8,5 минг нафари кундузги таълим шаклида ўқийди. Мулоқотда филиалда яратилган замонавий аудиториялар, рақамли таълим имкониятлари ҳамда амалиётга йўналтирилган ўқув жараёнлари ёшлар учун янги имкониятлар яратаётгани таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда талаба ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар бўйича фикр ва таклифларини билдириб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон DIGITAL CITY технопаркида «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, «Ўзбеккосмос» агентлиги вакиллари, шунингдек, соҳага алоқадор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Учрашув давомида «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик тадқиқотлар соҳасини янада ривожлантириш, ҳудудларда аэрокосмик технологияларни жорий этиш орқали иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш масалалари бўйича тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, вилоятнинг долзарб муаммоларини замонавий космик технологиялар ёрдамида ҳал этиш, хусусан, Давлат космик мониторинги дастури доирасида Андижон вилоятида сунъий йўлдош кузатувларини фаоллаштириш, экология, геология, қишлоқ ва сув хўжаликлари ҳамда ер муносабатлари соҳаларида космик тасвирлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш ва замонавий технологияларни ҳудудда кенг жорий этиш бўйича келишувларга эришдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, энергетика соҳасида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали қўшимча имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва истиқболли лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X