Муносабат: қарор вилоят ҳокими томонидан ўз вақтида имзоланган, қарорни эълон қилишда кечикишга сабаб бўлган масъуллар огоҳлантирилди
Андижон вилояти ҳокимининг 1 ноябрдан бошлаб иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тегишли қарори 5 ноябрда имзолангани ҳақида танқидий хабарлар кузатилди.
Ушбу қарор вилоят ҳокими томонидан ўз вақтида имзоланган бўлиб, 1 ноябрь санаси дам олиш куни бўлгани сабабли техник жиҳатлама қарорни тегишли дастурга киритиш имкони бўлмаган.
3 ноябрь - душанба куни қарорни дастурга киритиш ишлари қайтадан олиб борилган ва юкланган. Кейинги босқичда тегишли масъуллар ўзларининг электрон калитлари орқали ушбу юкламани тасдиқлаши керак бўлади. Улардан бирида калитнинг амал қилиш муддати тугагани боис ушбу техник хатолик ортидан дастур сўровини тасдиқлаш жараёни 5 ноябрда амалга оширилган. Ушбу масъул ходимга йўл қўйган эътиборсизлиги учун тегишли тартибда огоҳлантириш берилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Vashington shahriga tashrif doirasida AQSH Kongressi Vakillar palatasi a’zolari Bill Xayzenga, Kerol Miller va Sidni Kamlager-Davni qabul qildi.
—
В рамках визита в город Вашингтон Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял членов Палаты представителей Конгресса США Билла Хайзенгу, Кэрол Миллер и Сидни Камлагер-Дав.
#Mirziyoyev #tashrif #AQSH #Kongress
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
В рамках визита в город Вашингтон Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял членов Палаты представителей Конгресса США Билла Хайзенгу, Кэрол Миллер и Сидни Камлагер-Дав.
#Mirziyoyev #tashrif #AQSH #Kongress
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev AQSH Kongressi Vakillar palatasi a’zolarini qabul qildi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял членов Палаты представителей Конгресса США.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял членов Палаты представителей Конгресса США.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev AQSH Senatidagi Markaziy Osiyo bo‘yicha kokus hamraisi, senator Stiv Deynsni qabul qildi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял сопредседателя Кокуса по Центральной Азии в Сенате США, сенатора Стива Дэйнса.
#Mirziyoyev #tashrif #AQSH #Senat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял сопредседателя Кокуса по Центральной Азии в Сенате США, сенатора Стива Дэйнса.
#Mirziyoyev #tashrif #AQSH #Senat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari AQSH senatori Stiv Deyns bilan uchrashdi.
—
Глава нашего государства встретился с сенатором США Стивом Дэйнсом.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Глава нашего государства встретился с сенатором США Стивом Дэйнсом.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Булоқбоши туманида янги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари бошланди
Булоқбоши туманида “Jo‘ydam Ta’mir Invest” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 350 миллион АҚШ доллари бўлган янги саноат ва қурилиш лойиҳаси амалга оширила бошлади.
Лойиҳа доирасида полипропилен қоплар, шифер, газаблок, тайёр бетон ҳамда йўлак плиткалари ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилиши, шунингдек логистика маркази ва “Buloqboshi city” қурилиш лойиҳалари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши туманда янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиёт салоҳиятини ошириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.
Қурилиш ишларининг бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда қўшма корхона вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама қилинди
Вилоят ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Андижон ҳудудий филиали автостанцияси базасида 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича “Йиғин” шаклида “Саф кўриги” ўтказилди.
Учрашувда шаҳар ФВДқТ масъул хизматлари томонидан хизматларнинг қудрати, махсус ва авария тиклаш техникалари, шахсий таркиб, асбоб-ускуналар ҳамда моддий-техник захираларнинг ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. “Саф кўриги” олдидан масъул хизматлар раҳбарларига мавсумга оид профилактик тадбирларга доир йўриқномалар берилди. 21 та хизматнинг ҳар бири алоҳида кўриб чиқилди. Шу жумладан, тайёргарлик даражасини яхшилаш мақсадида қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тадбирда жами 240 нафар шахсий таркиб ҳамда 64 та хизмат воситалари, махсус техникалар қатнашди. Ўтказилган баҳолашда Андижон шаҳар ФВДқТ масъул хизматларининг куз-қиш мавсумига тайёрлик даражаси – “Тайёр” деб баҳоланди.
Шу каби ҳамкорликдаги саф кўриги ва ўқув машғулотлари жорий йилининг 5-19 ноябрь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам самарали ташкил этилади.