Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
50K subscribers
49K photos
6.11K videos
10 files
13.7K links
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Ипак йўли" эркин иқтисод зонасида экспортёр корхоналар вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлди. Учрашув давомида корхона вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан экспортни ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш бўйича муҳим таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Мулоқот давомида ҳар бир корхона муаммоси алоҳида кўриб чиқилиб, уларни ечиш юзасидан масъул идоралар иштирокида "йўл харитаси" ишлаб чиқилиши белгиланди.

Тадбир якунида вилоят раҳбари тадбиркорларга мурожаат қилиб, уларни фаол бўлишга, ўз ташаббуслари билан ҳудудий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишга чорлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беэътибор бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни хавф остида қолдирманг!

Кўмир табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ундан ажралиб чиққан рангсиз, таъмсиз, хидсиз ис гази инсонларнинг заҳарланишига олиб келади.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида давом этаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ёшлар етакчилари томонидан интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиш, киберҳужумлардан ҳимояланиш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренингда ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, амалий машғулотлар орқали кибермаданиятни юксалтириш бўйича тажриба алмашиш имконига эга бўлдилар. Шу билан бирга, маҳаллаларда ушбу мавзуда тарғибот ишларини самарали ташкил этиш йўлларини ўргандилар. Тадбир якунида иштирокчиларга семинар материаллари тақдим этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бобур шаҳри йирик туризм маскани ва яшил ҳудудга айланмоқда

Бобур шаҳрининг навбатдаги ўзлаштирилаётган ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “яшил белбоғ” ташкил этиш ишлари бошланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда “Ўзбекистон касаба уюшмалари – 120 йил халқ билан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, соҳа ходимлари ҳамда фахрийларни самимий табриклади.

Байрам тантанасида соҳа фаоллари ҳамда фахрийларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти Кенгаши фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, хушовоз хонандалари, бадиий рақс ансамбллари томонидан намойиш қилинган дастурлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vashingtonda davlatimiz rahbarini vatandoshlar samimiy kutib oldi.

В Вашингтоне главу нашего государства тепло встретили соотечественники.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Vashington shahriga tashrif doirasida AQSH Kongressi Vakillar palatasi a’zolari Bill Xayzenga, Kerol Miller va Sidni Kamlager-Davni qabul qildi.

В рамках визита в город Вашингтон Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял членов Палаты представителей Конгресса США Билла Хайзенгу, Кэрол Миллер и Сидни Камлагер-Дав.

#Mirziyoyev #tashrif #AQSH #Kongress

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X