Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
49.8K subscribers
49K photos
6.11K videos
10 files
13.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар ижроси амалда


Хонобод шаҳрида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида шаҳар ҳудудидаги корхона ҳамда ташкилотлар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари, касб-ҳунар йўналишлари, ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Фуқароларга ўз мутахассисликларига мос иш жойларини танлаш имконияти яратилди.

Шунингдек, меҳнат бозоридаги ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш,  пробация ҳисобида турган шахсларни даромадли йўналишларга жойлаштириш, алимент тўлаши белгиланган фуқаролар, ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
9 ойда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 9,9 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида сабзавот етиштириш ҳажми:

Андижон вилояти – 1,4 млн тонна

Самарқанд вилояти – 1,4 млн тонна

Фарғона вилояти – 1,1 млн тонна

Сурхондарё вилояти – 1,1 млн тонна

Тошкент вилояти – 1 млн тонна

Бухоро вилояти – 939 495 тонна

Наманган вилояти – 719 068 тонна

Қашқадарё вилояти – 539 570 тонна

Хоразм вилояти – 491 698 тонна

Жиззах вилояти – 371 010 тонна

Навоий вилояти – 268 873 тонна

Қорақалпоғистон Республикаси – 247 801 тонна

Сирдарё вилояти – 255 800 тонна

Тошкент шаҳри – 854 тонна

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Ипак йўли" эркин иқтисод зонасида экспортёр корхоналар вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлди. Учрашув давомида корхона вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан экспортни ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш бўйича муҳим таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Мулоқот давомида ҳар бир корхона муаммоси алоҳида кўриб чиқилиб, уларни ечиш юзасидан масъул идоралар иштирокида "йўл харитаси" ишлаб чиқилиши белгиланди.

Тадбир якунида вилоят раҳбари тадбиркорларга мурожаат қилиб, уларни фаол бўлишга, ўз ташаббуслари билан ҳудудий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишга чорлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беэътибор бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни хавф остида қолдирманг!

Кўмир табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ундан ажралиб чиққан рангсиз, таъмсиз, хидсиз ис гази инсонларнинг заҳарланишига олиб келади.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида давом этаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ёшлар етакчилари томонидан интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиш, киберҳужумлардан ҳимояланиш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренингда ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, амалий машғулотлар орқали кибермаданиятни юксалтириш бўйича тажриба алмашиш имконига эга бўлдилар. Шу билан бирга, маҳаллаларда ушбу мавзуда тарғибот ишларини самарали ташкил этиш йўлларини ўргандилар. Тадбир якунида иштирокчиларга семинар материаллари тақдим этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бобур шаҳри йирик туризм маскани ва яшил ҳудудга айланмоқда

Бобур шаҳрининг навбатдаги ўзлаштирилаётган ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “яшил белбоғ” ташкил этиш ишлари бошланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда “Ўзбекистон касаба уюшмалари – 120 йил халқ билан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, соҳа ходимлари ҳамда фахрийларни самимий табриклади.

Байрам тантанасида соҳа фаоллари ҳамда фахрийларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти Кенгаши фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, хушовоз хонандалари, бадиий рақс ансамбллари томонидан намойиш қилинган дастурлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X