Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
49K subscribers
49K photos
6.11K videos
10 files
13.7K links
Download Telegram
«Лимон ҳосили сайли» — барака, меҳнат ва фидокорлик байрами!

Балиқчи тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида лимон етиштирувчилар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида «Лимон ҳосили сайли» бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида лимончилик соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги технологиялар асосида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти, маҳаллий деҳқонлар меҳнатининг самараси ва ҳосилдор лимонзорлар намойиш этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда лимончилик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туфайли юзлаб янги иссиқхоналар барпо этилмоқда. Айниқса, хонадонларда лимон етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони ортиб бораётгани соҳанинг иқтисодий аҳамиятини янада кучайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Сайл доирасида «Туронбанк» АТБ вакиллари томонидан лимончиликни ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, фермерлар ўзаро тажриба алмашиб, иссиқхоналарда қўлланилаётган инновацион технологиялар, парвариш усуллари ҳамда ҳосилдорликни ошириш йўналишлари бўйича фикр алмашдилар. Иштирокчилар намунали лимонзорларни кўздан кечириб, ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ёшларнинг таълим олиш шароити, уларнинг фаоллиги, келажак режалари ҳамда таклиф ва ташаббуслари тингланди. Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида дуал таълим тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам атрофлича суҳбатлашилди. Вилоят раҳбари таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш орқали ёшларни касбий тайёргарлик даражасини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув сўнгида вилоят ҳокими талабаларни фаол бўлишга, билим олишда изланувчанлик кўрсатишга ва мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чорлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув-мулоқот ўтказилди

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бобур шаҳрида замонавий иссиқлик таъминоти тизими мавсумий фаолиятини бошлади

Куз-қиш мавсумида аҳолининг турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уй-жойларда иссиқлик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Андижонда кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими ташаббуси билан “Янги Андижон” турар жой массиви Бобур шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига куз-қиш мавсумида қулай шароит яратиш мақсадида замонавий иссиқлик таъминоти тизими мавсумий фаолиятини бошлади.

Мазкур тизим Туркиянинг илғор “MIMSAN GRUP” компанияси технологияси асосида жорий этилган бўлиб, энергия тежамкор, экологик хавфсиз ва юқори самарадорликка эга ускуналар билан жиҳозланган. Янги тизим нафақат аҳолининг иссиқлик билан таъминланишини яхшилайди, балки барқарор энергия сарфини таъминлаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва ҳудудда яшовчилар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Қуввати 21 мегаватт бўлган иссиқлик маркази (қозонхона) 2 минг хонадонга иссиқлик энергияси етказиб бериш имкониятига эга. Унда ёқилғи сифатида Ангреннинг паст калорияли кўмири (халқ тилида “хока кўмир”)дан фойдаланилади. Шу билан бирга, электромагнит фильтрация тизимлари орқали атроф-муҳитга зарарли газлар чиқишига йўл қўйилмайди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X