Андижон давлат техника институтида дуал таълим тизими самарали йўлга қўйилмоқда
Андижон давлат техника институтида мингдан ортиқ талабалар 30 дан ортиқ йирик корхона ва ташкилотларда дуал таълим тизими асосида таҳсил олмоқда. Ушбу тизим назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаб, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, амалиёт орқали билим сифатини оширишга хизмат қилади.
Президентимизнинг таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш бўйича топшириқлари ижроси доирасида институтда ҳам бу йўналишда изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда талабалар йирик корхона ва ташкилотларда, жумладан, “OʻzAuto Austem” МЧЖда ҳам назарий дарсларни ўзлаштириш билан бирга ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда.
Батафсил
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

– Dual таълим тизими бизга касбий кўникмаларни тезроқ эгаллаш, иш муҳитига мослашиш имконини берди, – дейди институтнинг “Машинасозлик технологияси” йўналиши талабаси Дилшодбек Юсупов. – Бу ерда нафақат ишлашни, балки жамоада мулоқот қилиш ва масъулиятни ҳис этишни ҳам ўрганяпмиз.
Батафсил
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
«Лимон ҳосили сайли» — барака, меҳнат ва фидокорлик байрами!
Балиқчи тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида лимон етиштирувчилар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида «Лимон ҳосили сайли» бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида лимончилик соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги технологиялар асосида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти, маҳаллий деҳқонлар меҳнатининг самараси ва ҳосилдор лимонзорлар намойиш этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда лимончилик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туфайли юзлаб янги иссиқхоналар барпо этилмоқда. Айниқса, хонадонларда лимон етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони ортиб бораётгани соҳанинг иқтисодий аҳамиятини янада кучайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Сайл доирасида «Туронбанк» АТБ вакиллари томонидан лимончиликни ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, фермерлар ўзаро тажриба алмашиб, иссиқхоналарда қўлланилаётган инновацион технологиялар, парвариш усуллари ҳамда ҳосилдорликни ошириш йўналишлари бўйича фикр алмашдилар. Иштирокчилар намунали лимонзорларни кўздан кечириб, ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида ёшларнинг таълим олиш шароити, уларнинг фаоллиги, келажак режалари ҳамда таклиф ва ташаббуслари тингланди. Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди.
Шунингдек, учрашув давомида дуал таълим тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам атрофлича суҳбатлашилди. Вилоят раҳбари таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш орқали ёшларни касбий тайёргарлик даражасини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув сўнгида вилоят ҳокими талабаларни фаол бўлишга, билим олишда изланувчанлик кўрсатишга ва мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чорлади.