Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Пахтаобод тумани фермерлари режани 115 фоиздан оширдилар

Бугун Пахтаобод туманидаги “Оқ олтин гарови” ҳамда “Агроном Олим” фермер хўжаликлари пахта сотиш бўйича шартномавий режаларини бажариб, гектаридан 45, 43 центнердан ҳосил кўтаришга эришдилар. Айни дамгача ҳар икки хўжалик қабул пунктларига 60 тоннадан ошириб ҳосил топшириб йиллик шартномавий режани “Оқ олтин гарови” фермер хўжалиги 127 фоизга, “Агроном Олим” фермер хўжалиги 118 фоизга уддалашга муваффақ бўлдилар. Илғорларни эришган ғалабалари билан қутлаб барча фермер хўжаликларини улардан ўрнак олишга чақириб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Дилноза Каттахонова - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари

"Мне 29 лет"
Дилноза Каттахонова - заместитель директора Агентство по делам молодежи Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлар фаолияти эътиборда

Андижон туманидаги тадбиркор З.Тожибоев ва ҳунарманд Абдуллаевлар фаолиятлари ўрганилди. Тадбиркорлар бизнесини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, қўллаб-қувватлаш, муаммолари ҳақида гапирилди. Туман ҳокими улар томонидан кўтарилган масалаларни тезкор ҳал этиш учун тумандаги тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қолган масалалар кунлик “Йўл харитаси”га туширилди ва назоратга олинди.

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.

Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми? Сенатор шу каби саволларга жавоб излади

Шу кунларда республикамиздаги айрим мактабларда таълим жараёни давом этмоқда. Аксарият ўқув муассасаларида эса тайёргарлик ишлари якунига етган. Таълим муассасаларидаги шароит кун талабига жавоб берадими? Карантин даврида бу ерда ўқувчиларга сабоқ бериш жараёни қай тарзда амалга оширилади? Ана шу каби саволлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларидан тортиб маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам диққат марказида турибди. Жумладан, сенат аъзоси Матлубахон Ғаниева Андижон туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабига бўлиб, бу ердаги мавжуд шароит билан танишди.

Батафсил: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Aндижонда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Юридик клиника Aндижон” телеграм боти ишга туширилди

🌐 Ёшлар ишлари агентлиги Aндижон вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилоят Кенгаши ҳамда Aндижон вилоят Aдлия бошқармаси ҳамкорлигида телеграм тармоғида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришга мўлжалланган “Юридик клиника Aндижон” телеграм боти ишга туширилди.

✔️ Энди Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ўзингизни қийнаётган юридик масалаларда мурожаат қилишингиз мумкин.

Буни йўли жуда оддий! Сиз телеграм орқали @yuristloyihabot ҳаволасига кирасиз ва мурожаатингизни йўллайсиз. Тез орада малакали ҳуқуқшунослар томонидан мурожаатингизга жавоб оласиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Яна 37 нафар битирувчилар бандлиги таъминланмоқда

Муҳим вазифалардан бирига айланган битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича вилоятимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 17-сентябрь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда камчилик ва муаммоларини тинглаш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.
Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғи Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида 37 нафар битирувчи ўғил-қизларни чеварчилик, асаларичилик, паррандачилик, нонвойчилик, қандолатчилик, аёллар сартарошлиги, дурадгор ҳамда ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ажратилган кредит маблағлари учун сертификатлар топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Асака тумани "Кужган" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган собиқ қишлоқ врачлик пункти биносида аҳолига тиббий хизматни ташкил этиш учун хона ажратилиб, тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилди ҳамда барча керакли дори-дармон ва керакли жиҳозлар билан таъминландилар.
Асака тумани ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Жахонгир Абдурасуловлар ушбу жойда яратилган шарт-шароитлар билан яқинда танишдилар.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда ИИБнинг 43 нафар ходими «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди

Коронавирус пандемияси даврида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашишда ва унинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ҳамда жасорат намунасини кўрсатаётган Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда 43 нафар ички ишлар ходимига «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хўжаободда арча кўчатлари етиштирилмоқда

Бугун вилоят ҳокими Хўжаобод туманида бўлиб, у ерда "Водий соҳил чашмаси" МЧЖ қошидаги интенсив усулда арча етиштириш майдонини кўздан кечирди. Мазкур арчазор тадбиркор Р.Раҳимбердиев томонидан ташкил этилган. Ушбу арчазор майдони 10 сўтиҳдан иборат бўлиб, 500 га яқин турли хилдаги арча кўчатлари етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг арчазорни ташкил этишдан мақсади, тадбиркорликни ривожлантириш билан биргаликда чет элдан келтириладиган арча кўчатларини маҳаллийлаштириш билан бир қаторда, импорт ҳажмини камайтишдан иборатдир.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram