Махсус "VOLKSWAGEN" автомобиллари энди Андижонда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, вилоятимизда тез тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш, аҳолимизга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тез тиббий ёрдам моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонда тез тиббий ёрдам хизматига 8 та янги Damas автомобиллари топширилганлигини хабар қилган эдик.
Бугун ҳам ушбу топшириқ ижроси сифатида махсус жиҳозланган "VOLKSWAGEN" автомашинаси сотиб олиб келтирилди. Вилоят ҳокими ушбу автомобилда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Маълумот учун: Республика тез тиббий ёрдам Маркази Андижон филиали автосафи босқичма-босқич ана шундай замонавий автомобиллар билан бойитиб борилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Пахтаобод тумани фермерлари режани 115 фоиздан оширдилар
Бугун Пахтаобод туманидаги “Оқ олтин гарови” ҳамда “Агроном Олим” фермер хўжаликлари пахта сотиш бўйича шартномавий режаларини бажариб, гектаридан 45, 43 центнердан ҳосил кўтаришга эришдилар. Айни дамгача ҳар икки хўжалик қабул пунктларига 60 тоннадан ошириб ҳосил топшириб йиллик шартномавий режани “Оқ олтин гарови” фермер хўжалиги 127 фоизга, “Агроном Олим” фермер хўжалиги 118 фоизга уддалашга муваффақ бўлдилар. Илғорларни эришган ғалабалари билан қутлаб барча фермер хўжаликларини улардан ўрнак олишга чақириб қоламиз.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар фаолияти эътиборда
Андижон туманидаги тадбиркор З.Тожибоев ва ҳунарманд Абдуллаевлар фаолиятлари ўрганилди. Тадбиркорлар бизнесини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, қўллаб-қувватлаш, муаммолари ҳақида гапирилди. Туман ҳокими улар томонидан кўтарилган масалаларни тезкор ҳал этиш учун тумандаги тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қолган масалалар кунлик “Йўл харитаси”га туширилди ва назоратга олинди.
Фото: Андижон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон туманидаги тадбиркор З.Тожибоев ва ҳунарманд Абдуллаевлар фаолиятлари ўрганилди. Тадбиркорлар бизнесини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, қўллаб-қувватлаш, муаммолари ҳақида гапирилди. Туман ҳокими улар томонидан кўтарилган масалаларни тезкор ҳал этиш учун тумандаги тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қолган масалалар кунлик “Йўл харитаси”га туширилди ва назоратга олинди.
Фото: Андижон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.
Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.
Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми? Сенатор шу каби саволларга жавоб излади
Шу кунларда республикамиздаги айрим мактабларда таълим жараёни давом этмоқда. Аксарият ўқув муассасаларида эса тайёргарлик ишлари якунига етган. Таълим муассасаларидаги шароит кун талабига жавоб берадими? Карантин даврида бу ерда ўқувчиларга сабоқ бериш жараёни қай тарзда амалга оширилади? Ана шу каби саволлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларидан тортиб маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам диққат марказида турибди. Жумладан, сенат аъзоси Матлубахон Ғаниева Андижон туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабига бўлиб, бу ердаги мавжуд шароит билан танишди.
Батафсил: «Халқ сўзи»

Aндижонда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Юридик клиника Aндижон” телеграм боти ишга туширилди
🌐 Ёшлар ишлари агентлиги Aндижон вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилоят Кенгаши ҳамда Aндижон вилоят Aдлия бошқармаси ҳамкорлигида телеграм тармоғида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришга мўлжалланган “Юридик клиника Aндижон” телеграм боти ишга туширилди.
✔️ Энди Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ўзингизни қийнаётган юридик масалаларда мурожаат қилишингиз мумкин.
Буни йўли жуда оддий! Сиз телеграм орқали @yuristloyihabot ҳаволасига кирасиз ва мурожаатингизни йўллайсиз. Тез орада малакали ҳуқуқшунослар томонидан мурожаатингизга жавоб оласиз!

Яна 37 нафар битирувчилар бандлиги таъминланмоқда
Муҳим вазифалардан бирига айланган битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича вилоятимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 17-сентябрь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда камчилик ва муаммоларини тинглаш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.
Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғи Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида 37 нафар битирувчи ўғил-қизларни чеварчилик, асаларичилик, паррандачилик, нонвойчилик, қандолатчилик, аёллар сартарошлиги, дурадгор ҳамда ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ажратилган кредит маблағлари учун сертификатлар топширилди.

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Асака тумани "Кужган" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган собиқ қишлоқ врачлик пункти биносида аҳолига тиббий хизматни ташкил этиш учун хона ажратилиб, тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилди ҳамда барча керакли дори-дармон ва керакли жиҳозлар билан таъминландилар.
Асака тумани ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Жахонгир Абдурасуловлар ушбу жойда яратилган шарт-шароитлар билан яқинда танишдилар.
Фото: Асака тумани ҳокимлиги

Андижонда ИИБнинг 43 нафар ходими «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди
Коронавирус пандемияси даврида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашишда ва унинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ҳамда жасорат намунасини кўрсатаётган Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда 43 нафар ички ишлар ходимига «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.