Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон туманида барча қулайликларга эга бўлган даволаш маскани байрам арафасида фаолиятини бошлади

Бугун Андижон туманида барча қулайликларга эга бўлган, жумладан, 1 ва 2 қаватли дам олиш уйлари, ошхона, спорт зали, бассейн ва замонавий автотураргоҳни ўз ичига олган "MED CITY" кўп тармоқли даволаш профилактика маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу масканда 200 дан зиёд даволанувчилар кардиолог, невролог, гинеколог, уролог, пластик жарроҳ, косметолог, радиолог ва бошқа бир қатор малакали мутахассислар хизматидан фойдаланишлари мумкин. "MED CITY" ишга туширилиши 100 нафар янги иш ўринлари яратилишига замин бўлди. Бинонинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбиркорнинг кейинги фаолиятида омад ва зафарлар тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан

Президент: С чувством сыновней любви и преданности я низко кланяюсь нашему благородному, героическому народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова ишдан кетдими" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

М.П.Юнусова 2020 йилга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирги кунда ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.

Давлатимиз томонидан таълим йўналишига берилаётган эътиборни инобатга олиб Сиёсий фанлар номзоди М.П.Юнусова кейинги фаолиятини таълим тизимида олиб боради.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда ҳам тест синовларига старт берилди

Бугун, 2 сентябрь Бутун Республикамиз бўйлаб ОТМнинг 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиш жараёни расман старт олди.
Андижонда имтиҳонлар бошланишидан олдин вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов абитуриентларга тест синовларини муваффақиятли топшириб олишларида омад тилади. Андижон шаҳар 3 кичик даҳада жойлашган "Баркамол авлод спорт мажмуаси"да ўтказиладиган ОТМга кириш тест имтиҳонлари бир смена учун 4 минг 50 нафар абитуриент учун жойлар ҳозирланган. Бугун, биринчи сменада жами 3821 та абитуриент имтиҳонда қатнашди. 229 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этмади. 2 нафари эса тест жараёнларидан четлатилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ижтимоий тармоқларда қўлида телефон ушлаб турган абитуриент сурати тарқалмоқда.

Ушбу расм 25 август куни Андижонда бўлиб ўтган репитицион тест пайтида олинган. Ушбу сурат «Kun.uz» сайтида эълон қилинган «Видео: Андижонда тест синовлари олдидан «репетиция» ўтказилди» номли материалда эълон қилинган эди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
#Шаҳрихон_тумани

ШАҲРИХОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни вилоят прокуратураси ташаббуси билан Шаҳрихон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари, туман ҳокими, барча секторлар раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Юзма-юз мулоқотларда 33 нафар аёллар ўзларини қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга амалий ёрдам сўрадилар. Уларнинг мурожаатлари асосида 6 нафарига хонадонида парваришлаш учун қуён ва паррандалар берилди. 2 нафар мурожаатчи шу жойнинг ўзида иш билан таъминланди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.
Учрашувда мактаб битирувчилари муаммолари ҳам ўрганилди. Чеварчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган 8 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари берилди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Меҳнат ярмаркасида 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди

Андижон
вилоятида аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда. Жумладан, шу кунларда вилоят бўйлаб «Меҳнат ярмаркалари» бўлиб ўтмоқда. Қўрғонтепа туманида ташкил этилган тадбирда 58 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 94 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Батафсил: Ўқиш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Пахтаобод ва Хўжаобод туманлари мактабларида тайёргарлик ишлари

Пандемия шароитида мактаблар фаолиятининг йўлга қўйилиши албатта катта масъулият ва тайёргарликни талаб этади. Мактаб ҳудуди, синф хоналари белгиланган санитария нормаларига тўла мос келиши, ўқувчилар шахсий гигиена воситаларидан доимий равишда фойдаланишларига эришиш, бунинг учун мактабларда барча шароитларни яратиш зарур. Худди шу талабларнинг барчасини тўла-тўкис бажариш учун бугун ҳар икки тумандаги барча мактабларда тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Фото: Пахтаобод ва Хўжаобод туман ҳокимликлари Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram