Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хўжаободда 15 та уй-жойлар ўз эгаларига топширилди

Бугун Хўжаобод туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида, 15 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик асосида қурилган уй-жойларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ҳамда уй-жойларнинг калитлари, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар ўз эгаларига топширилди.

Уй-жойларни топшириш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Юнусова Манзурахон, Хўжаобод тумани ҳокими Расулов Отабек ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокими ёшлар боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Қисқа фурсатда ишчи гуруҳ томонидан ер олиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, фаолият турларига ажратилган ҳолда ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди. Шунингдек вилоят ҳокимининг топшириғига биноан ёшлар боғини шудгорлаш, зовурларни тозалаш ҳамда турли агротехник ишларни амалга ошириш мақсадида 30 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этилди. Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов Улуғнор туманида булди. Туманда ташкил этилаётган “Ёшлар боғи"да амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таниш асносида ёш тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Вилоят ҳокими ёшлар томонидан амалга оширилаётган мана шундай ижобий ишларни кўриб қувонганини таъкидлаб, уларнинг ишларига муваффақиятлар тилади. Маълумот ўрнида, ташкил этилаётган мазкур "Ёшлар боғи"да 1-босқичда 450 нафарга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.

В здании международного аэропорта Бухары Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание с участием ответственных руководителей.
Подробно рассмотрены вопросы социально-экономического развития области, обеспечения занятости населения в нынешних непростых условиях, сокращения бедности, восстановления отраслей экономики, пострадавших от пандемии.
Отмечалось, что главная цель – ускорить начатые в Бухаре широкомасштабные реформы.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Украины Владимира Зеленского с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Ukraina

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент чинни заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский фарфоровый завод

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Андижон шаҳридаги “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” қандай ишларни амалга оширди?

Андижон
шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” томонидан 2020 йил 1 август кунига қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Андижон шаҳридаги “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси”га жами 243 та мурожаатлардан 257 та масала жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси business.gov.uz порталига киритилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🔹Дўстлар билан қаҳва ичишни соғиняпсизми?

☝️Одатий ҳаётга қайтиш ўзингизга боғлиқ — ниқоб тақинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мустақиллик туҳфаси сифатида янги корхона фаолият бошлаш арафасида

Жорий йилнинг 23 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманида жойлашган, ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Scorton textile" корхонасида бўлди. Вилоят раҳбари корхонага чет элдан келтирилган замонавий дастгоҳлар ва уларнинг монтаж ишлари билан танишди.
Мазкур корхона Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида ишга туширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида: Ушбу корхона 20 млн доллар эвазига, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган.
Ушбу корхонада 400 та янги ишчи ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўл туманида “Таъминот ишонч гавҳари” МЧЖ томонидан катта лойиҳа тақдим этилди

Жорий йил 23 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида бўлди. Туманда “Таъминот ишонч гавҳари” МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 79 млрд 560 млн сўм бўлган бизнес лойиҳа билан танишди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа асосида йилига 500 минг тонна ун, 3 минг тонна маҳсулот жойланиш имкониятига эга бўлган музлатгич, 500 минг дона эркаклар кийими ва 10 минг дона қоп ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона ташкил этилади. Корхона ўз фаолиятини бошлаши натижасида 605 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминланади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram