Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди
•••••••••••
Янги ҳафтанинг илк иш куни бошида долзарб масалалар, олдиндаги режаларнинг амалга оширилиши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан барча раҳбарлар иштирокида муҳокама юритилди.

Жумладан,
1) Ҳужжатлар юритилиши,
2) Саноат корхоналари билан ишлаш,
3) Аҳолини уй-жой билан таъминлаш,
4) Уй-жойлар қурилиши,
5) Кўп қаватли уйлар қурилишига ҳамда инвестиция дастуридаги
объектлар қурилишини алоҳида назоратга олиш,
6) Маҳаллалар инфратузилмасига ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши,
7) Куз-қиш мавсумига тайёргарлик,
8) Ичимлик суви, электр ва газ таъминоти бўйича масалалар,
9) 2024 йил вилоятда энергия самарадорлигини ошириш,
10) Битирувчилар ва ёшлар бандлигини таъминлаш,
11) Экспорт масалалари ва хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 7 ойлик натижаларни таҳлили ҳамда олдиндаги вазифаларни ўз вақтида бажарилиши,
12) Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича мавсумий тадбирларни амалга ошириш,
13) Тиббиёт тизими бўйича қўшимча вазифаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Барча йўналишлар бўйича тегишли масъулларга кўрсатма бериб ўтилди ва юқоридаги йўналишлар бўйича янги вазифалар белгилаб олинди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: ходималардан пул йиғилгани айтилган хабар бўйича
••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Андижонда оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий либослар кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмани ўтказиш учун ҳар бир шаҳар, туманлардаги хотин-қизлар фаолларидан пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Матбуот хизматига берилган маълумотларга кўра, хотин-қизлар фаолларидан пул маблағлари йиғилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур иддао бўйича бирорта асосли ҳолат ҳозиргача кузатилгани ёки аниқлангани йўқ. Бундан ташқари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси мазкур тадбирнинг молиявий томонига дахлдор эмас ва соҳага оид иштирокчи сифатида қатнашиб боришни кўзда тутган. Тадбир ҳаражатлари фестивалга ажратилган умумий маблағлар ҳисобидан қоплангани билдириб ўтилган.

Шунингдек, хабарларда шахсга оид тухмат ва ҳақоратли жумлаларга нисбатан оммага ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда шахсни обрўсизлантириш қонунчилигимизга асосан жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Севимли ТВ: Йилдан-йилга такомиллашаётган Андижоннинг "Дунё садолари" фестивали ҳақида.

Саҳифа: @andpress
#Live

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатлари кучайтирилди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Янги Андижон ҳудудида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича барча тегишли мутасаддилар ва пудратчи ташкилотлар билан учрашди.

Ипотека кредити учун давлат субсидияси берилган фуқароларни янги хонадонга эга бўлишида кўмаклашиш, кредити ажратилишида қўллаб-қувватлаш масаласи барча тижорат банки раҳбарлари иштирокидаги учрашувда асосий мавзу сифатида илгари сурилди.

Ҳозирда Андижондаги ҳар бир шаҳар ва туманларда субсидия ажратилган фуқароларни Янги Андижонга таклиф этиш ишлари бошланди. Ҳозирда ушбу ҳудудда 300 га яқин тайёр янги хонадонлар мавжуд. Вилоят раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатланини ўз назоратига олган.

Жараёнлар давом этмоқда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги "Ёйилма" ҳамда "Янги Бўстон" маҳалласи аҳолиси билан учрашди
••••••••••
Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабул жараёни бўлиб ўтди. Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги "Ёйилма" ҳамда "Янги Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда мазкур маҳаллалар аҳолисини қамраб олган биринчи кичик даҳада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш, улар томонидан маълум қилинган масалалар бўйича эшитиб тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича иш юритилди. Ҳудуддаги мавжуд кўп қаватли уйларга оид масалалар бўйича ишлаш учун масъул сифатида бириктирилган вакиллар, вилоятдаги ташкилот ва бошқарма раҳбарлари учрашувда иштирок этиб бордилар.

Ҳудудда мавсум аввалида ўрганиш олиб борилиб, аниқланган камчиликларни тўлақонли бартараф этиш ишлари бошланган. Шунингдек, фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш масаласи бўйича учрашувда кузатилган фикрларни инобатга олиб, тегишли соҳа вакилларига қўшимча кўрсатмалар бериб борилди.

Саҳифа: @andpress
Янги Андижонда янги намунадаги чиқиндихона ишга тушди. Ушбу лойиҳа вилоятимиз бўйлаб амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov.