Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
49.7K subscribers
49K photos
6.11K videos
10 files
13.7K links
Download Telegram
Бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатиш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6038-сонли Фармони ижроси юзасидан Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Амир Темур ҳамда Туячи МФЙ ларда истиқомат қилувчи 31 та оилалардаги 126 нафар фуқароларнинг ҳар-бирига 220 минг сўмдан жами 27 млн. 720 минг сўм бир марталик пул маблағлари берилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот Хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак

Президент: мы должны твердо придерживаться санитарно-гигиенических правил, не повторять допущенных ранее ошибок

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Фармони ижроси таъминланмоқда

Избоскан туманида туман ҳокими С.Исмоилов раҳбарлигидаги 1-секторда жойлашган Марказ ҳамда Қашқарлиқ МФЙ ларда истиқомат қилувчи 39 та оилалардаги 127 нафар фуқаронинг ҳар-бирига 220 минг сўмдан жами 27 млн. 940 минг сўм бир марталик пул маблағлари берилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлигиМатбуот Хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Моддий кўмак маблағлари уз эгаларига топширилмоқда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль кунги фармойишига асосан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан Андижон шаҳри учун ажратилган моддий ёрдам пуллари бугун, 12 август куни Андижон шаҳар 3 сектор раҳбари Ш.Назиров иштирокида сектор ҳудудида жойлашган 4 та МФЙдаги 152 та оиланинг 518 нафар оила аъзоларига 113 млн 960 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга тарқатилди.
Саховат ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган бу хайрли ташаббус Андижон шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ АРАФАСИДА ХОНОБОД ШАҲРИДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Хонобод шаҳрида янги, замонавий, барча шароитларга эга 35 ўринга мўлжалланган "Шердор" меҳмонхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу меҳмонхонанинг лойиҳа қиймати жами 1 млрд сўм бўлиб, тадбиркор Ш.Ваҳобжонов ўз маблағлари эвазига қуриб битказди.
Ушбу меҳмонхонада 2, 3, 4 ва 6 кишига мўлжалланган стандарт, пол люкс ва люкс хоналар мавжуд бўлиб, замонавий жиҳозланган.
Ҳозирда ушбу меҳмонхона ишга тушиши натижасида шаҳардаги 13 нафар ишсиз ёшлар доимий иш билан таъминланмоқда.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг