Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.61K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида 12 та масала кўриб чиқилди.

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: Избоскан тумани ҳокимлигининг хизмат машинаси бўйича
•••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Избоскан тумани ҳокимлигига тегишли бўлган хизмат машинасида милтилловчи чироқ мосламаси ўрнатилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу вазият тегишли тартибда яқиндан ўрганилмоқда. Ҳозирдаги аниқ маълумотларга кўра, ушбу тасвир автомобилларга безаклаш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти ҳудудида, автомашинани созлаш жараёнларида олинган.

Хизмат машинаси ҳайдовчиси бу қурилмани ўрнатиш учун тармоқ орқали тасвирли кўриниш юбориб, маъсул шахсдан бу учун руҳсат сўраган ва дарҳол уни олиб ташлаш ҳақида кўрсатма олган. Шу вақтнинг ўзида синов тариқасида ўрнатилган чироқлар қайтариб чиқарилган.

Кейинроқ эса, олинган ана шу лавҳани хизмат кўрсатувчи субъект эгалари реклама сифатида ўз дўконларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаган. Бу эса, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Айни вақтда ҳайдовчига тегишли тартибда огоҳлантириш берилди. Шунингдек, хизмат кўрсатишнинг белгиланган тартиблари, реклама қоидалари бўйича тадбиркорга қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ўрганиш якунларида ушбу хабарда келтирилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли тартибда қонуний чора кўрилишини эслатиб ўтамиз.

@muslim_ibrokhimov
Сайёр қабул
••••••••••••
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси Маъруфхон Ходжаев иштирокида бугун, 19 июль куни жисмоний ва юридик шахслар учун оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Қабул жараёни Андижон шаҳри Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида соат 10:00 да бошланади.

Мазкур қабулда истеъмолчиларнинг газ таъминотига оид мурожаат ва таклифлари ўрганиб чиқилади. Бу ҳақида “ҲудудгазАндижон” филиали хабар бермоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўмондонлик-штаб ўқув машқи жараёнлари “Uz Auto Motors” АЖга қарашли автотураргоҳда давом этди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чилла" - истеъдодлар мавсуми"
•••••••••••
“Ёшлар туризми ойлиги" муносабати билан Андижоннинг энг сўлим гўшаларидан бири Хонободда "Чилла" - истеъдодлар мавсуми" лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳада Андижонлик минглаб ёшлар ёзнинг энг қайноқ палласини мароқли ўтказиш учун Хонобод шаҳрида жамланмоқдалар.

Ёшлар учун миллий либослар намойиши, миллий спорт мусобақалари, ёш истеъдод эгаларининг концерт дастурлари, гулхан атрофида, очиқ осмон остида жонли ижро, ҳаво шарида эксклюзив сайр ва бир қанча шоу дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Андижонрадиотелеузатиш"марказида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Унда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Энг яхши тарбиячилар тақдирланди
•••••••••••••••
Ёш авлодни муносиб камол топишида болалик даврининг ўрни энг муҳим аҳамият касб этиши ҳозирги замонда асос талаб этмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурган.

Фарзандлар камолининг илк босқичларини ўз зиммасига олиб келаётган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг салоҳияти эса жуда кўп нарсани белгилаб беради. Шу сабабли, юртимизда тарбиячилар малакасини ошириш бўйича қатор самарали ташаббуслар илгари сурилади ва амалга ошириб борилади.

Хусусан, анъанавий тарзда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Йил тарбиячиси” кўрик-танлови ташкил этилиб, мазкур танловнинг Андижон вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа юқори малакали методист ва тарбиячиларни аниқлаш, рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, касбий фаолиятида креативлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Маросимла сўз олган ташкилотчилар томонидан танловнинг қуйи босқичларда жами 1 минг 614 нафар иштирокчилар қатнашгани маълум қилиб ўтилди. Вилоят босқичини якунлаш маросимида эса 6 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритган 18 нафар тарбиячилар тақдирландилар.

Саҳифа: @andpress