Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.65K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Избоскан ёнғоқлари Россияга экспорт қилинмоқда
••••••••••••••
Вилоятимизда экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорлар учун имкониятлар яратиш бўйича кўплаб режалар, вазифалар белгиланган.

Навбатдаги натижалар Избосканда кузатилмоқда. Куни кеча туман ҳокими Россиянинг Москва шаҳрида фаолият юритувчи йирик тадбиркорлардан бири Шамил Куртбединов билан учрашди.

Учрашувда Избоскан туманида ёнғоқ, тоғ ёнғоғи ва ерёнғоқларни етиштираётган деҳқон, боғбон ва тадбиркорларнинг ҳосиллари ҳамда маҳсулотларини Россия давлатига тўғридан-тўғри экспорт қилиш бўйича музокара олиб борилди. Шунингдек, Россиялик ҳамкорлар "Юқори Чувама" маҳалласида ерёнғоқни қабул қилиш, қуритиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан таништирилди.

Учрашувнинг якуний натижаларида Избосканда етиштирилаётган ёнғоқ ва ерёнғоқларни Россия давлатига экспорт қилишга келишиб олинди.

Саҳифа: @andpress
Яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни қабул қилиш мақсадида (@YashirinIqtisodiyotTakliflarBot) телеграм боти ишга туширилди.

Ушбу бот орқали қурилиш, фармацевтика, улгуржи савдо, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, умумий овқатланиш, туризм, кўчмас мулк савдоси, алкоголь, бозорлар, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари, солиқ текширувлари, солиқ маъмурчилиги, рақамлаштиришдаги мавжуд муаммолар, коррупцияни олдини олиш ҳамда маъмурий тартиб - таомиллар каби бир қатор йўналишларда шаклланган хуфиёна айланмаларни олдини олишга қаратилган таклифлар билдириш мумкин.

Ушбу телеграм бот орқали индивидуал мурожаатлар эмас, балки тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар қабул қилинади ҳамда кўриб чиқилади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида халқаро фестивалга тайёргарлик бўйича фаолият олиб бормоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳри Сизни кутмоқда
•••••••••••••
Андижондаги “Дунё садолари” фестивалида дунё юлдузлари Жони, Жаҳ Кхалиб ҳамда Инна иштирок этади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: кўприк қулаши ҳолати бўйича
••••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулаган ҳолат тасвирланган хабарлар кузатилди.

Айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.

Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Бошқа барча ҳолатлар бўйича ўрганиш давом этмоқда. Мавзу бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилиб ўтилади.

@muslim_ibrokhimov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: Хўжаобод туманидаги маҳалла хонадонларида 1 соат ичида табиий газ таъминоти тикланади
•••••••••••••••
Бугун соат 15:15 да Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғидаги “Оқбўйрасой” устидаги кўприкда рўй берган ҳолатдан сўнг барча зарурий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ҳокимликлари раҳбарияти вакиллари ҳамда ФВБ қутқарувчилари ҳодиса жойида зарур ҳаракатларни олиб бормоқда.

Ҳозирда “Оқбўйрасой” оқими барқарор равишда ҳаракатланмоқда.

“ҲудудгазАндижон” раҳбарияти берган маълумотларга кўра, кўприк қулаши оқибатида Хўжаобод тумани ҳудудида табиий газдан узилиб қолган 2 минг 890 та хонадонда 1 соат ичида таъминот тикланади. Айни вақтда тузатиш бўйича амалий иш жараёнлари якунланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки қурбон бўлганлар йўқ.

@muslim_ibrokhimov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: тармоқларда табиий офатлар ҳақида берилаётган ахборотлар Андижон вилояти ҳудудига тегишли эмас
••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда кучли сел-сув тошқинлари рўй бераётгани ва бу ҳодиса аҳоли яшаш жойларига ва инсонларга зарар етказгани ҳақида ахборотлар кузатилиб, булар Андижон вилояти билан боғланаётган ҳолатлар учрамоқда.

Андижонда кучли сел ёки сув тошқини мутлақо кузатилгани йўқ. Бу каби ҳолатдан жабрланган аҳоли вакиллари ҳам қайд этилмаган.

Хабарлар орасида фақатгина Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғидаги кўприк билан боғлиқ ҳодиса вилоятимизга оид бўлиб, мазкур ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда. Жабрланган фуқаролар йўқ. Вазият бўйича тезкор ахборотлар маълум қилинмоқда.

Шу сабабли, ахборот тарқатувчи манбалардан хабарларга аниқлик киритиб олишларини сўраймиз. Тармоқ фойдаланувчиларига бу каби хабарлар Андижонга оид эмаслигини такроран эслатиб ўтамиз!

@muslim_ibrokhimov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: “Шаҳрихонсой”да топилган шахс бўйича
•••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи “Шаҳрихонсой”дан кичик ёшдаги шахснинг ҳаёт аломатларисиз топилгани ҳақида хабарлар кузатилди.

Мазкур ҳодиса вилоят ҳамда туман ҳокимликлари, шунингдек, вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Кичик ёшли бола тахминан 5-6 ёшда экани тахмин қилинмоқда. Қиз бола жинсига мансуб. Ҳозирча шахси номаълум ва ИИБ вакиллари унинг шахсига аниқлик киритиш бўйича иш олиб бормоқда.

Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидаги тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудларда бу ёшдаги фарзандини йўқотган ҳеч бир оила ёки топилган шахсга, шу вазиятга боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади.

Бундан келиб чиқиб, ушбу шахс вилоятимиздан ташқари бўлган, тошқин рўй берган бошқа ҳудуддан оқиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Вазият бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилинади.

@muslim_ibrokhimov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: “Шаҳрихонсой”да оқиб келган бола Ош шаҳридан экани оила вакили томонидан тасдиқланмоқда
•••••••••••
Хўжаобод туманидаги “Шаҳрихонсой”дан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ош шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда.

Юборилган фотосурат орқали Ошдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган.

Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди.

Якуний ва аниқ хулосалар маълум қилинади.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Янги кўприк қурилмоқда
•••••••••••••
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда.

Айни дақиқаларда “Оқбўйрасой” ҳудудида иш жараёнлари жадал суратда кечмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Andijonda_bayram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳри сиз ва оилангизни кутмоқда…

Саҳифа: @andijonda_bayram
#Live

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.

Айни дақиқаларда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари саф тортган.

Андижон вилояти ҳокими ва қатор мутасаддилар иштирокида инсонпарварлик карвони қардошлар томон жўнаб кетиш арафасида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда инсонпарварлик ёрдамлари Ўзбекистондан Қирғизистон ҳудуди томон ўтишни бошлади.

Андижон вилояти ҳокими қардош элга президентимиз сўзларини етказди. Шунингдек, икки мамлакат вакиллари расмий учрашув ўтказдилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Ош шаҳрининг Қорасув ҳудудига инсонпарварлик ёрдамлари етказилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қорасувдаги сел оқимидан зарар кўрган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сўзларини етказди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov