Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ИИБ биносида вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ташкил этилган "Кибермаданиятни ривожлантириш ойлиги" доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда мазкур йўналишда фаолияти олиб борувчи масъулларга аҳоли ва жамоатчиликни қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар журналист, блогерлар томонидан етказилмоқда ҳамда уларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида ҳурсандчилик.

Вилоят раҳбари бошчилигида қишлоқдаги истироҳат боғида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли учун кўнгилочар, маданий ҳордиқ масканларини барпо этиш ҳаракатлари олиб борилди.

Бугун истироҳат боғида очилиш маросими ўтказилмоқда ва амалий ўзгаришлар қишлоқ аҳолисига яна бир қувончли кунни ҳадя этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!

Андижонда 4-5 июль кунлари саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жамиятнинг қадр-қиммати, ундаги аёлларнинг қадр-қимматига қараб ўлчанади.

Юртимизда аёлларни эъзозлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича опа-сингиллар учун яратилган алоҳида имкониятлар ўз натижасини кўрсатишда давом этмоқда.


Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: вилоят экология бошқармаси раҳбари лавозимида ўзгариш бўлмади
•••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ўзгариш бўлганлиги ҳақида маълумотлар кузатилди.

Мазкур хабарлар тасдиқланмайди. Ушбу лавозимда ўзгариш кузатилгани йўқ ва ҳозирда мазкур вазифада Азизбек Акбаров ўз фаолиятини давом эттираётгани маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан маълумотларнинг ҳақиқий эканини текшириб кўргач, оммага тақдим этишларини сўраб қоламиз.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг
••••••••••
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан бошқарма бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардияга ишга киришни истайсизми?
••••••••••••
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларига ишга кириш тартиби ҳақида ушбу видео орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Саҳифа: @andpress
Лўғумбекда истироҳат боғи фойдаланишга топширилди
•••••••••••••••
Хабарингиз бор, Избоскан туманининг Лўғумбек қишлоғида вилоят ҳокими бошчилигида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, қишлоқ аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратишни мақсад қилган кенг кўламдаги амалий ишлар ташкил этилган.


Режалар давомида қишлоқдаги истироҳат боғини қайта реконструкция қилиш, аҳоли фойдаланиши учун керакли қулайликларни яратиш ва ишга тушириш бўйича алоҳида қурилиш ишлари ўтказилган.

Илк натижалар бўй чўзиб, қайта барпо этилган боғнинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва аҳолига фойдаланишга топширилди.

Энг қувонарлиси, ушбу масканда ҳайвонот боғи ташкил этилди. Унда 20 хил турдаги ўрмон ҳайвонлари ва қушлар мавжуд.

Шунингдек, очилиш маросимида аҳоли учун концерт дастурлари, маданий тадбирлар намойиш этилди.

Саҳифа: @andpress