Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда ёшлар куни нишонланди
••••••••••••••••
Ҳар бир юрт ва мамлакат, жамият ва халқнинг эртанги куни, келажак ривожи унда яшаётган ёшларга бўлган муносабат билан чамбарчас боғлиқ саналади.

“Ҳамма эканнини ўради” дея, бежиз таъкидламайди доно халқимиз. Буюк ўзбек халқининг фарзандларга, ёш авлодга бўлган эътибори азал-азалдан то - ҳозиргача дунёдаги ҳар қайси жойдан, ҳар қайси миллатдан ажралиб туради.

Ҳаётимизга муҳим жараён сифатида сингиб улгурган бу анъана бугун таълим-тарбия, ватанпарварлик, миллий қадриятлар билан бир қаторда, замонамиз ёшларига мос янги ёндашувларни ҳам ўзида жо этиб бормоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан 30 июнь санаси юртимизда “Ёшлар куни” сифатида белгиланди. Сўнгги йилларда ёшлар учун қулоч ёзган янги имкониятлар, уларнинг орзу ва истакларини рўёбга чиқараётган ислоҳотлар, бир сўз билан айтганда, юрт фарзандларини доимий қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари чинакам янги даврга кўчиб ўтди.

Мамлакатимиз ёшларининг муаммолари, таклифлари, ғоялари ва бизнес лойиҳаларига яқиндан қаратилган эътибор, ўз натижаларини кўрсатиб келаётгани барчага маълум. Шу билан бирга, ҳали олдинда амалга оширилиши зарур бўлган кўплаб вазифалар ҳам бор. Энг муҳими, танланган йўл ўзини оқлаб бормоқда.

Бу натижалар ҳар йилги ёшлар кунига янада тантанали ва байрамона шукуҳият улашиб, 30 июнь санаси хотираларда алоҳида муҳрланиб қолмоқда.

Жумладан, бугун Андижон вилоятида ўтказилган тантанали тадбирлар ёшлар учун навбатдаги байрамона онларни туҳфа этди. Минглаб ёшлар ватанпарвалик мадҳи ила, ҳарбий оркестр иштирокида тадбир манзили томон юриб бордилар. Қарийб 400 миллиард сўмлик лойиҳа асосида Андижонимизда қуриб битказилган, 4000 ўринли “Универсал” спорт саройи илк бора йирик тадбирни қабул қилди.

Тадбирнинг асосий қисмини Андижон раҳбари президентимиз табрикларини ёшларга ўқиб эшиттириш ва уларни қутлаш билан очиб берди.

Ҳарбий оркестр садолари остида бошланган дастурлар Андижонимизнинг ҳушовоз ҳонандалари, маданият соҳасининг истеъдодли вакиллари ҳамда эстрадамиз юлдузлари бўлган “Виа Мароканд” гуруҳи, Шаҳриёр рэпер ва Жалолиддин Аҳмадалиевнинг чиқишлари ила давом этиб борди.

Тадбир якунида ёшларимиз учун Андижон осмонида порлаган мушаклар, барча йиғилганларга унутилмас онлар, бежирим тасвирлар ва қувончли дақиқаларни бағишлади.

Саҳифа: @andpress
#Live

-Аҳолимизни, айниқса битирувчи ёшларни ишончини йўқотмаслик керак. Уларни алдамасдан, бирор масаланинг ечими ҳақида ваъда қилиндими, албатта бажаришимиз зарур! -Андижон вилояти ҳокими масъулларни огоҳлантирди.
••••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Вилоят раҳбари кўплаб масалалар қаторида муаммоларни ҳал этиш ҳамда битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Президентимиз топшириқларига асосан битирувчиларимизни катта ҳаёт остонасида қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Вилоят ҳокими айрим соҳаларнинг амалдаги ҳаракатлари ва натижалари қониқарли даражада эмаслигини қайд этди. Умумий доирада аҳолимиз ва алоҳида доирада юрт фарзандлари бўлган битирувчилар билан ишлашда вазифаларга виждонан ёндашиш зарурлигини такрор билдириб ўтди.

-Ёшларни кўзлари юртимиз келажагига ва юртбошимизга ишонч билан порлаб турибди. Бугун сиз ва биз улар билан ҳаққоний иш юритиб, имкони бор бўлган барча масалани ҳал этиб, уларга берилган ваъдани ўз вақтида бажариб, шу ишончини маҳкам сақлаб қолмасак, жуда катта бойлигимизни, фарзандлар ишончини йўқотамиз. Бунга эса ҳеч биримизни ҳаққимиз йўқ! -дея таъкидлади Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Ушбу масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларига, туман ва шаҳар ҳокимларига, тижорат банклари раҳбарларига ҳамда қатор масъулларга кўрсатмалар берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ИИБ биносида вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ташкил этилган "Кибермаданиятни ривожлантириш ойлиги" доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда мазкур йўналишда фаолияти олиб борувчи масъулларга аҳоли ва жамоатчиликни қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар журналист, блогерлар томонидан етказилмоқда ҳамда уларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида ҳурсандчилик.

Вилоят раҳбари бошчилигида қишлоқдаги истироҳат боғида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли учун кўнгилочар, маданий ҳордиқ масканларини барпо этиш ҳаракатлари олиб борилди.

Бугун истироҳат боғида очилиш маросими ўтказилмоқда ва амалий ўзгаришлар қишлоқ аҳолисига яна бир қувончли кунни ҳадя этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!

Андижонда 4-5 июль кунлари саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жамиятнинг қадр-қиммати, ундаги аёлларнинг қадр-қимматига қараб ўлчанади.

Юртимизда аёлларни эъзозлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича опа-сингиллар учун яратилган алоҳида имкониятлар ўз натижасини кўрсатишда давом этмоқда.


Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: вилоят экология бошқармаси раҳбари лавозимида ўзгариш бўлмади
•••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ўзгариш бўлганлиги ҳақида маълумотлар кузатилди.

Мазкур хабарлар тасдиқланмайди. Ушбу лавозимда ўзгариш кузатилгани йўқ ва ҳозирда мазкур вазифада Азизбек Акбаров ўз фаолиятини давом эттираётгани маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан маълумотларнинг ҳақиқий эканини текшириб кўргач, оммага тақдим этишларини сўраб қоламиз.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг
••••••••••
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан бошқарма бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардияга ишга киришни истайсизми?
••••••••••••
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларига ишга кириш тартиби ҳақида ушбу видео орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Саҳифа: @andpress