Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
51.4K subscribers
48.9K photos
6.1K videos
10 files
13.6K links
Download Telegram
Андижонда 700 ўриндан иборат госпитал тайёр ҳолатга келтирилди

Жорий йилнинг 7 август куни Андижон олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқув-йиғин машғулоти ўтказилди. Олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган 700 та захира жойлар (койка)нинг барчаси тиббий кислород билан таъминланган. Ўқув-йиғин машғулотида Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия, санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотда вирусга гумон қилинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор тактик ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Батафсил: Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот химати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Моддий кўмак маблағлари ўз эгаларига топширилмоқда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль кунги фармойишига асосан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан Андижон шаҳри учун ажратилган моддий ёрдам пуллари Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров иштирокида 2-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга тарқатилмоқда.
Саховат ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган бу хайрли ташаббус шаҳримиз бўйлаб давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Избосканда “Темир дафтар”даги фуқароларга наслли эчкилар тарқатилмоқда

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бир кўриниши сифатида аҳолига зотдор эчкилар тарқатилиши давом этмоқда. Туман ҳокими С.Исмоилов 1-секторда жойлашган Наврўзобод МФЙ аҳолисидан "темир дафтар"га рўйхатга олинган ҳар-бир оилага 2 бошдан наслли эчкилар тарқатди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлигиМатбуот Хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Илмли ёшларимиз учун имконият эшиклари очиқ

Илмли ёшлар учун бутун дунё университетларининг эшиги катта очиқ. Буни ҳар томонлама кучли билимга эга бўлган ёшларимиз неча йиллардан буён исботлаб келмоқдалар. Андижон вилояти Олтинкўл туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1 – умумий ўрта мактабининг битирувчиси Фаррухбек Шавкатбеков бу йил онлайн тарзда 8 та олий таълим даргоҳига ҳужжатларини топширганди. Аксарияти хорижий олий таълим даргоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари. Улар орасида Англиянинг Кембриж, Жанубий Кореянинг ЕОДЖУ, Марказий Осиё халқаро менежментлик каби нуфузли университетлари бор. Онлайн тарзда ўтган университет синовларида Ўзбекистон ёшлари чуқур билим ва салоҳиятга эгалигини Фаррухбек яна бир бор исботлади.

Манба: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ АМАЛДА

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан пандемия даврида эҳтиёжманд аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Андижон вилоят ҳокимлиги ва Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан фуқароларимизнинг турмуш тарзини маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб ўрганиш мобайнида айрим оилалардаги муаммоли масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда имтихонлар сўлим масканда ўтказилади

Юртимизда давом этаётган пандемия даврида ҳар бир соҳага керакли тартибда вақтинчалик ўзгаришлар киритилаётгани барчамизга маълум.
Жумладан ОТМ ларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига амал қилган ҳолда шаффоф ўтказиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.
Ушбу чора тадбирлар асосида бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод спорт мажмуаси”да бўлди. Майдонга ОТМга кириш синовлари ўтказилиши учун 4200 ўринли жойлар тайёрланиши режалаштирилди.
Имтиҳонлар 11 кун ичида якунланиши кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистонда коронавирусни жиловлаш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Пандемия вақтида маҳаллалар раислари ва фаолларига қандай масъулиятли вазифалар юклатилди?

Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож оилаларга ажратилган маблағлар нималарга сарфланади?

Инфографика "Тараққиёт стратегияси" маркази ахборот хизмати томонидан тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform