Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов Иркутск вилояти губернатори билан учрашди
••••••••••••
Андижон ва Иркутск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари икки вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Игорь Кобзев билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда. Олий даражадаги сиёсий алоқалар мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Россиянинг МДҲдаги етакчи иқтисодий ҳамкорларидан биридир.

Иркутск вилояти Ўзбекистонга ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, алюминий, машинасозлик маҳсулотларини етказиб беради. Бундан ташқари, ёқилғи-энергетика маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинади. Ўз навбатида Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари – сабзавот ва мевалар, халқ истеъмоли моллари келтирилмоқда. Шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва трансформаторлар импорт қилинади.

Иркутск раҳбарияти Ўзбекистоннинг минтақа ташқи савдо айланмасидаги улушини ва экспорт ҳажмини оширишга, савдо тузилмаларини такомиллашиши учун кўмаклашишга тайёр.

Учрашувда таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Иркутскдаги олий ўқув юртларида мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишади. Бу ҳамкорликларни янада ривожлантириш мумкин.

Ҳудудий корхоналар учун меҳнат ресурслари масалалари ҳам муҳокамалардан четда қолмади, Иркутск вилояти ва Андижон вилоятидаги компаниялар ҳамда МЧЖлар ҳамкорликка тайёр эканлиги билдирилган.

Ўз навбатида вилоятимиз ҳокими Иркутск губернаторига Андижоннинг салоҳияти тасвирланган тақдимот намойишига таклиф этди.

Тўқимачилик ва чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлик масаласи ҳам илгари сурилди.

Яхши логистика муваффақиятли ишлашга ҳисса қўшмоқда – Иркутскдан Ўзбекистоннинг водий ҳудудига тўғридан-тўғри рейс бор. Кейин эса Андижонгача бир неча ўнлаб километр йўл босилади. Бу имкониятлар ҳам ҳамкорлик ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москва вилояти губернатори Андрей Юрьевич Воробьёв билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким мигрантлар даврасида (махсус видео)
•••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими Иркутск шаҳрида андижонлик меҳнат мигрантлари билан учрашди ва дўстона суҳбат қурилди.

Матбуот хизмати ушбу жараёндан ёзиб олинган махсус ва кадр орти суҳбатлар лавҳасини ҳавола этади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Фуқаролар қабули
••••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокимининг фуқаролар қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари хизмат сафарида эканлиги боис, эртага 25 май санасида қабул жараёнлари шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан, сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилади.

Мурожаатларини билдириш истагида бўлган фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар ва туманлардаги қабулларга ташриф буюриб, ҳудуд раҳбарларига мурожаатларини билдиришлари мумкин.

Шунингдек, қабулларда вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ҳокими вакиллари иштироки ҳам кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress
Баркамол авлод-2024: Андижон ёшлари 3-ўринни эгалладилар
••••••••••••••
Республикамизнинг барча ҳудудларида академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида 16 та спорт тури бўйича навбатма-навбат ташкил қилинган "Баркамол авлод-2024" спорт мусобақалари ўз якунига етди.

Жорий йилда ушбу мусобақада 190 мингга яқин ёшлар ўзаро беллашув олиб бордилар.

Республика финал босқичининг якуний натижаларига кўра, Андижон вилояти ёшлари жами 189 балл тўплаган ҳолда умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгалладилар. Совриндорлар президент совғаси, диплом ва сертификатларни қўлга киритдилар.

Маълумот учун, ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 28 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москвадаги иккита йирик саноат зонаси билан танишмоқда.

Москва раҳбарияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш фаолиятлари кўздан кечирилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари ҳамкорликни йўлга қўйиш, Андижонда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш масалаларини илгари сурмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Касб-ҳунар мактабида очиқ эшиклар куни
••••••••••••••
2024-2025 ўқув йили учун Андижон туманидаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

2-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбирда ҳудуддаги 800 нафардан зиёд 9-синф битирувчилари иштирок этиб, масканда касб-ҳунар ўргатиш ва ўрганиш бўйича яратилган шароитлар, моддий техник база ҳамда таълим йўналишлари билан яқиндан танишдилар.

Саҳифа: @andpress
JICA халқаро ташкилоти аъзоси Андижонда
••••••••••••••
JICA халқаро ташкилоти аъзоси, Япониялик реабилитолог Кана Сато Андижонга бўлди.

Малакали шифокор Кана Сато Андижон вилоятининг реабилитация маркази фаолияти билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида 3 кунлик ташриф билан келди.

Андижондаги сафари давомида Кана Сато тиббий-кўрикларни амалга ошириб, шу билан бир қаторда реабилитация марказидаги ходимлар учун маҳорат дарсларини ўтиб борди.

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармасида даволаш ва бадантарбия бўйича ҳамширалар ҳамда масъуллар иштирокида ўқув амалий семинарини ўтказди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда фестиваль
•••••••••••••••••
Юз минглаб ёшларнинг севимли лойиҳаси минглаб ёшларни бир жойда жамлади. Андижон шаҳридаги “Ёшлар” эко паркида “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали ўтказилди.

Фестиваль доирасида 5000 нафардан зиёд ёшлар учун олимпиада лойиҳасидаги спорт мусобақалари, маданият ва санъат танловлари, интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва бешта муҳим ташаббус йўналишларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур фестиваль иқтидорли ёшларнинг жонли ижродаги гала-концерти билан янада жўшқин кўриниш олди.

Саҳифа: @andpress
Булоқбошида цемент заводи ишга тушди
••••••••••••
Булоқбоши туманида йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилди.

Ушбу лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига барпо этилган. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 750 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Корхона очилишида кенг жамоатчилик, хитойлик ҳамкорлар ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress