Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Андижонда янги институт ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июль кунги “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-4795 –сонли қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра Тошкент давлат аграр университети негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этиш белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахтаободда аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш бошланди

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан пандемия даврида эҳтиёжманд аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган бўлиб, бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ана шу бир марталик моддий ёрдам пулларини бериш туманнинг Санграобод ва Муаззинбой маҳаллаларидаги 27 та эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи 128 нафар фуқарога бериш билан бошланди. Ҳар бир фуқарога 220 минг сўмдан берилиши белгиланган бу бир марталик ёрдам пулларини беришни белгиланган муддатлар ичида тугатиш кўзда тутилмоқда.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Депутатлар томонидан Андижон шаҳридаги Шифохоналар фаолияти таҳлили ўрганилди

Бугунги
пандемия шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар алоҳида аҳамият касб этади.

Ўрганишдан асосий мақсад шаҳардаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, пандемия шароитида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ҳамда тиббиёт муассасаларининг бугунги кундаги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслари ҳамда вилоят ҳокими топшириқлари ижросини таъминлаш бўлди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Хўжаобод туманида йилига 17 минг дона темир бетон маҳсулотини тайёрлайдиган янги лойиҳа ишга туширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Темир дафтар" даги аҳоли қатламига бир марталик моддий ёрдам берилди

Олтинкўл туман ҳокими Н.Ўринбоев тумандаги 1 сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси шароитида “темир дафтар”га киритилган оилаларга зарур озиқ-овқат ва дори дармон харид қилиш учун ажратилган асосан оиланинг хар-бир аъзосига бир марталик моддий ёрдам 220 минг сўмдан пул маблағини ўз эгаларига режа асосида топширилмоқда. Шунингдек, тумандаги бошқа сектор раҳбарлари ҳам ўз секторларидаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларига ҳам пул маблағларини топширмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров бошчилигида ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Ўрмонов ва М.Холмирзаевалар иштирокида 1-сектор ҳудудидаги Кумгузар, Гулистон, Юксалиш, Хонтепа ва Буюк турон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан оиланинг ҳар-бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
Туманда ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Моддий кўмак маблағлари ўз эгаларига топширилмоқда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль кунги фармойишига асосан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан Андижон шаҳри учун ажратилган моддий ёрдам пуллари бугун, 4 август куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров иштирокида 1-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга тарқатилмоқда.
Саховат ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган бу хайрли ташаббус вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram