Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят ҳоким “Эко парк”да ташкил этилган иш жараёнларини ўрганди
••••••••••
Андижондаги “Эко парк” ҳудудида вилоят раҳбари ташаббуси билан янги иш жараёнлари ташкил этилди.

Куни кеча режалар бўйича амалий ҳаракатлар натижаси ўрганилди. “Эко парк” янада замонавий кўринишга эга бўлиши кўзда тутилган. Ҳаракатлар давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧ-2024: Вилоят раҳбари жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими гулчилик фаолиятини юритаётган тадбиркор ва оилавий корхоналар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги мактаб ўқувчилари иштирокида "Орзуларни мақсадларга айлантирамиз" шиори остида "Етук ҳунарманд" форуми ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб интернатида ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Толибжон Содиқов номидаги ушбу мактабда ўтказилган концерт 2024 йил - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланди.

Саҳифа: @andpress
#Live

Банклар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда
•••••••••••••
Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор долзарб вазифалар, шунингдек, муаммоларни ҳал этиш масалалари илгари сурилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари аҳоли даромадини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳаракатларига тўхталди.

Иш жараёнлари давомида кредит ажратиш масаласида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганига урғу берилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти раҳбариятига ушбу ҳолатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва тегишли тартибда бир нечта банк раҳбарига интизомий чора кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

“Бизлар олаётган маошда чет давлатда ишлаётган инсонларни ҳам ҳиссаси бор. Биз ҳам уларга етарлича ёрдам бераяпмизми?”
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов миграция масаласига тўхталди.

Президент топшириғига асосан ҳар бир маҳалла кесимида четда ишлаётган фуқароларни ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш орқали юртга қайтариш чораларини кўриш, турли вазиятларда қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишни ташкил қилиш вазифаси илгари сурилди. Маҳаллаларда мазкур вазифа бўйича хатловлар ўтказиш жадаллаштирилади.

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Россия ҳамкорлигида 18 мегваттлик қуёш электростанцияси қурилади
••••••••••••••••
Андижон вилоятида Россия компаниялари ҳамкорлигида 18 мегаватт қувватдаги қуёш электростанциясини қуриш режалаштирилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Вячеслав Юрьевич бошчилигидаги ҳамкорлар билан учрашди.

Режадаги лойиҳа "Сув таъминти" МЧЖ фаолиятини алоҳида йўналишда электр энергияси билан таъминлашни кўзда тутади. Бу лойиҳа бўйича томонлар меморандум имзолашга келишиб олишди.

Шунингдек, ушбу компания билан яна бир неча йўналишда инвестицион ҳамкорлик ўрнатиш таклиф этилди.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 16-17 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган вазифалари доирасидаги лойиҳалар бўйича маълумот берилиб, фикр алмашилди.

Чиқиндини қайта ишлаш, замонавий тиббиёт клиникасини барпо этиш, умумий қиймати 150-200 миллион долларлик лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш режалари илгари сурилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 18 мегаваттлик қуёш электростанцияси қурилади
•••••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими Россиялик инвесторларни қабул қилди. Учрашувда 18 мегваттлик қуёш электростанциялари лойиҳаси бўйича музокара юритилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонда Конфуций номидаги университет очилиши режалаштирилмоқда
••••••••••••••
Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойдан ташриф буюрган навбатдаги инвесторлар ва расмийлар билан учрашди.

Бу галги учрашувда таълим соҳаси бош мавзу сифатида кўрилиб, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида янги университет фаолиятини йўлга қўйиш таклифи кўриб чиқилди.

Мазкур олий таълим масканига Конфуций номини бериш ва икки мамлакат тарихига ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov